UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

01 май 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Орловский 13 май куни UFC турнирида октагонга чиқади, унинг рақиби маълум

Теглар :  ММАUFCОрловский
Беларуслик UFC жангчиси Андрей Орловский 13 май кунги UFC оқшомида октагонга чиқадиган бўлди.

Ушбу UFC оқшоми 13 май куни АҚШнинг Флорида штати Жексонвилл шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни Орловский Филипп Линсга қарши жанг ўтказади. 

Беларуслик бу спортчи оғир вазнда собиқ UFC чемпиони ҳисобланади. Орловский ўзининг "Инстаграм" саҳифасида бразилиялик рақибига қарши ўтказадиган жанги ҳақида "пост" қолдирган. 

Маълумот учун, Орловский ўтган йили учта жанг ўтказиб, уларнинг иккитасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Сўнгги жангида у 29 сонияда Жаирзиньо Розенстрайкка UFC 244 турнирида мағлуб бўлганди. 41 ёшли Орловский ҳисобида 28 ғалаба ва 19 та мағлубият бор. 

Филипп Линс эса UFC промоушенидаги дебют жангини ўтказади. У шу кунгача Bellator ва PFL лигаларида ўз жангларини ўтказиб келган. 2018 йилда Филипп PFL чемпиони ҳам бўлган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг