UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

22 июн 19:29
Янгиликлар

Футбол

Расман: Самвел Бабаян – “Локомотив” бош мураббийи

Ўзбек футболининг таниқли ва тажрибали мутахассисларидан бири Самвел Бабаян “Локомотив” футбол клубида бош мураббий сифатида иш бошлади.

Футбол мухлисларига яхши маълум,  Самвел Бабаян асосан “Пахтакор” футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган.  Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб “Локомотив” ПФК уни бош мураббий сифатида клубга таклиф этди. 

Самвел Бабаян “Пахтакор”даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган.  У раҳбарлик қилган йиллари “Пахтакор” 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8-марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари “Пахтакор”нинг икки бор Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боришида,  шу қаторда 2002-йил мавсум якунларига кўра “Осиёнинг энг яхши футбол клуби” деб топилишида қўшган ҳиссаси катта. 

Бундан ташқари Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам самарали меҳнат қилган ҳамда унинг қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Шунингдек, Самвел Вячеславович турли йилларда Ўзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига “Пахтакор” менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берган.  Яна шуни таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” деб топилган. 

Ўйлаймизки,  шундай мутахассиснинг катта тажрибаси эндиликда “Локомотив” футбол клубининг янги ютуқларни қўлга киритишида қўл келади. 

“Локомотив” футбол клуби учун Самвел Бабаяндек етук футбол мутахассисини ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишга таклиф этиш катта шараф ҳисобланади ҳамда у кишининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. 


Самвел Бабаяннинг эришган ютуқлари: 

Ўзбекистон чемпиони – 2002,  2003,  2004,  2005,  2006,  2007,  2012,  2014,  2015-йиллар,  “Пахтакор”

Ўзбекистоннинг вице чемпиони – 2008,  2009,  2010-йиллар,  “Пахтакор”

Ўзбекистон Кубоги соҳиби – 2001/02,  2002/03,  2004,  2005,  2006,  2007,  2009,  2011-йиллар,  “Пахтакор”

Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси – 2002/03,  2004,  “Пахтакор”

Ҳамдўстлик кубоги соҳиби – 2007-йил,  “Пахтакор”

Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи – 2014,  2015.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

   
26 июн 03:29:24
Isroil Ruziev
Уборка. .
   
23 июн 09:47:31
Dilshot Solihov
Mana yana bitta ispot O'zbek fudbolibi o'smashligiga sabab!!!
   
22 июн 20:33:23
Hayotbek Karimov
Tugadiiii
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг