UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

27 июн 10:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. ХОҚ AIBAни четлатди

Теглар :  AIBAХОҚБокс
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Лозаннада ўтган сессияда Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)ни четлатди.

Лекин бокс Токио-2020 Олимпия ўйинлари дастурида қолди. AIBA ўз ҳуқуқлари ва мавқейини фақат Олимпиададан кейингина тиклаши мумкин бўлади. Олимпия бокс турнирини ташкил қилиш билан эса ХОҚ қошидаги махсус комиссия шуғулланади. Ушбу комиссияга халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабэ раҳбалик қилади. 

Маълумотда келтирилишича, Токио Олимпиадасининг бокс мусобақасида 286 нафар боксчи (186 эркак, 100 аёл) иштирок этади. Эркаклар 8, аёллар 5 та вазн тоифасида рингга кўтарилишади. Олимпиадага саралаш турнири тўртта қитъада январь ойидан бошланиб, майга қадар давом этади. Хабарда Хитой, Сенегал (Дакар), Буюк Британия (Лондон) ва Аргентина (Буэнос-Айрес) мамлакатлари саралаш турнирларига мезбонлик қилиши айтилган. Бутунжаҳон квалификацион турнири эса май ойида Японияда бўлиб ўтади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг