UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0

22 май 13:15
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар: Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди

“Қўқон-1912” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Жамоани вақтинчалик Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.

Нўъмон Ҳасанов 2016 йилнинг 2-даврасида "Қўқон-1912"ни жуда қийин вазиятда қабул қилиб олган эди. Тажрибали мураббий “Қўқон-1912” жамоасини қийин бўлган вазиятда , кучлилар сафида олиб қолишни уддмасидан чиқди. Қолаверса Нўъмон Ҳасанов мураббийлик қилган даврда жуда кўплаб ютуқларга эришилди -  2017 ва 2019 йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди.

Шунингдек 2017 йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия такрорланди. Жамоа 2-турдан 13-тургача 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади. “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда ватанимизни гранд жамоалари “Пахтакор” , “Локомотив” жамоаларидан очко тортиб олишга эришди. “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида мағлуб этилди.

Нўъмон Ҳасанов даврида “Қўқон-1912” футбол клубидан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига 3 нафар футболчи таклиф қилинди ҳамда бу футболчилар Осиё миқёсидаги йирик ҳалқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Нўъмон Ҳасанов мураббийлик фаолияти давомида ёш футболчиларни тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратди.

Жумладан, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов каби футболчилар нафақат “Қўқон-1912” футбол клубининг балки Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ҳам асосий футболчилари бўлиб етишишида бош мураббийнинг хизматлари катта бўлди. Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912"га бош мураббий бўлиб келган вақтда асосий мақсади қўқонлик футбол мухлисларини стадионга қайтариш эканлигини таъкидлаган эди. 

Дарҳақиқат, ўтган мавсумларда Қўқондаги “Марказий” стадиони мухлислар билан тўлиб тошди. “Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлисларига жуда кўплаб қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг