UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:3766 ёшли Гасперини фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди 0 11:16Жаҳон чемпионатининг кечаги кун қаҳрамонлари + ФОТО 0 10:55"Эгилган бошни қилич кесмас" - Ҳумоюн Тўхтамуродов Мuradov legion team'га қайтди 0 10:34Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал жуфликлари маълум бўлди 0 10:13Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда 0 09:52Маъруфжон Муродуллоев Кобеда Жаҳон чемпионати совриндори бўлди 0 09:31Шоҳасан Мирзаматов кейинги жангини қачон ва қайси турнирда ўтказиши маълум 0 09:10WBO рейтинги янгиланди: КАКА, Бектемир кўтарилди, Ҳасанбой пастлади 0 08:49“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди 0 08:28Breaking! Ўзбекистонлик ММА жангчиси Дана Уайт даъвогарлар сериясида жанг қилади! 0 08:07Эдди Хирн: "Жошуа Усик, Фьюри ёки Уайлдер билан жанг қилишга тайёр" 0 07:46Кутганмидингиз? Ўзбекистон россиялик машҳур ва тажрибали спортчини маҳаллийлаштириш арафасида! 1 07:23"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси ғолибига айланди! 0 07:02"Бургут" "Ҳумо"дан Жасурбек Рустамхоновни трансфер қилди 0

02 июн 21:51
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Равшан Эрматов Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби билан танишди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби билан танишди.

Ташриф аввалида Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директор этиб тайинланган Комил Холматов меҳнат жамоасига таништирилди. Шундан сўнг Равшан Сайфутдинович сув спорти турлари мутахассисларини қийнаб келаётган муаммолар, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда истиқболдаги режалар билан қизиқди.

Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби 7 та йўналишни бирлаштирган. Булар сув спортининг академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ҳамда сув полоси турларидир.

Ушбу йўналишлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ва энг асосийси, уларда жуда кўплаб медалларни қўлга киритиш имконияти мавжуд. Биргина сузиш мусобақаларида битта спортчи бир мусобақада қанча медаль қўлга киритиши мумкинлигини америкалик афсонавий спортчи Майкл Фелпс исботлаган (у Пекин-2008да 8та олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон рекордини ўрнатган).

Ана шундай катта имкониятларга эса спорт турлари эса афсуски юртимизда у қадар ривож топмаган. Сув спорти турлари мутахассислари билан учрашувда Равшан Эрматов бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб, машғулот жараёнларида илғор технологиялардан янада кенг ва самарали фойдаланиш, жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибаларини ўрганиш ва уни Ўзбекистонга ҳам татбиқ этиш борасида керакли тавсиялар берди.

Ўз навбатида тренерлар терма жамоаларга муносиб захира тайёрлашдаги муаммолар борасида тўхталиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишда вазирлик раҳбариятидан кўмак сўради.

Дўстона кечган мулоқотда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларимизга барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлиги, энг муҳими, ҳукуматимиз бу борада спорт соҳасини ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётгани таъкидланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг