UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26ХОҚ Олимпиадада иштирок этадиган нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатини эълон қилди 0 17:05WTA рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, Абдураимова кўтарилди 0 16:44Расман: "Ювентус" спорт директори клубни тарк этади 0 16:23Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангига қачон тайёр бўлишини айтди 0 16:02ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар, бу ҳафта ҳам теннисчиларимизнинг барида пасайиш 0 15:41Шавкат Раҳмонов UFC 304 турнирига боради(ми) + ФОТО 0 15:20Евро-2024. Бугунги учрашувлар ҳакамлари эълон қилинди 0 14:59Хольгер Руне Олимпиадада иштирок этади 0 14:38Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатида 34 та медаль қўлга киритишди 0 14:17Чимаев фаолиятини якунлайдими? Унинг менежери жавоб берди 0 13:56Англия терма жамоаси Евро-2024`да чемпион бўлса, қанча мукофот пули олиши маълум 0 13:35Эмма Радукану Олимпиада учун берилган wild card`ни рад этди 0 13:14БРИКС ўйинларидаги медалларимиз 27 тага етди 0 12:53Спортчилар ижтимоий тармоқларда (кутганлар учун) 0 12:32Евро-2024. Кечаги ўйинларнинг "Man of the match" соҳиблари маълум 0

12 июн 17:22
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи ЖЧ-2018га жиддий тайёрланмоқда ФОТО

Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон биринчи марта бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссаридан иборат тўлиқ таркибда ташриф буюраётгани хақида маълумот бериб ўтган эдик.

Айни пайтда Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи Россиядаги ФИФАнинг ҳакамлар учун мўлжалланган махсус базасида бутун дунёдан ташриф буюрган реферилар билан биргаликда Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарликни бошлаб юборган.

Ҳакамлар ҳам худди футболчилар сингари жисмоний ҳамда руҳий-психологик машқларни бажармоқдалар. Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар барча машғулотларга фаол қатнашиб бўлажак ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрмоқдалар.


Равшан Эрматов 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйинни бошқарган ҳолда, рекорд соҳиби бўлиб турибди. Россиядаги мундиалда ҳам унга учрашувларни бошқариш насиб этса, ўзининг рекордини яқин келажакда дунёдаги бошқа ҳеч қайси ҳакам такрорлай олмайдиган даражада янгилаши мумкин.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ёш ҳакамларнинг малакасини ошириш, уларнинг Жаҳон чемпионатлари учрашувларини бошқара олиш даражасига чиқишлари йўлида барча имкониятларни яратиб беришда давом этади.

Фотолар муаллифи Анвар Илёсов (Жаҳон АА)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг