UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди? 0 08:57Новак Жокович Рим "Мастерс"да мағлуб этишди 0 08:36Шара Буллет Маҳмуд Мурадов тўқнаш келиши керак бўлган жангчига "вызов" ташлади 0 08:15"Байер"нинг мағлубиятсиз серияси 50 та учрашувга етди 0 07:54Хасбик билан жанг қилиши айтилган Абдурозик араб қизига унаштирилди + ФОТО 0 07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0

26 фев 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсия О’Мэллига қарши "қафас"га киришга розилик берди, Шон таклиф жавобини узоқ куттирмади

Бокс бўйича енгил вазн тоифаси WBC йўналишида собиқ вақтинчалик камар соҳиби Райан Гарсия ММА, яъни аралаш яккакурашда дебют қилиш истагини билдирди.

Гарсия UFC чемпиони Шон О’Мэлли билан жанг қилмоқчи.

"Мен Шон О’Мэлли билан UFC оқшомида жанг қилишга тайёрман. Лекин Дана, бунинг учун менга ҳақиқий чек ёзиб беришингга тўғри келади", - деди Гарсия.

UFC чемпиони бу чорловнинг жавобини узоқ куттирмади. 

"Мен сени бир неча дақиқа ичида йўқ қиламан", - деди О’Мэлли.

"Жуда яхши, камалаксоч, орани очиқ қилиш учун битта йўл бор. Дана, кел бу ишни амалга оширамиз", - дея фикрини давом эттирди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Майамида ўтказиладиган UFC 299 турнирида Шон О’Мэлли ўз камарини Марлон Верадан ҳимоя қилади. Райан Гарсия эса 20 апрель куни енгил вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Девин Хейнига қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ғолиби биринчи яримўрта вазнда WBC камарини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг