23 авг 18:29
Янгиликлар
Футбол
"Реал" Наваснинг ўрнига 4 номзод топиб қўйди
Мадрид клуби дарвозабон қидириш ҳаракатига тушган.
"Реал" Кейлор Навас кетган тақдирда тўрт дарвозабондан бири билан шартнома тузади.
Булар Вилли Кабальеро, Пепе Рейна, Диего Бенальо ва Маартен Стекеленбурглардир. Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг коста-рикалик дарвозабони 20 миллион евро эвазига ПСЖга ўтишга яқин.
Навас фаолияти давомида "Реал"дан ташқари "Саприсса", "Альбасете" ва "Леванте" клубларида ўйнаган.
Дарвозабон 2008 йилдан буён Коста-Рика терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар