07 окт 05:09
Янгиликлар
Футбол
"Реал" XXI асрда илк бор кетма-кет 4та учрашувда гол ура олмади
Испания Ла Лигасининг 8-турида "Реал" "Алавес"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу баҳсдан сўнг мадридликларнинг голсиз серияси 4та ўйинга етди. Ушбу тўрт учрашувда жамоа уч марта мағлубиятга учради.
Бу голсиз серия "Реал"нинг XXI асрдаги энг ёмон натижаси. Эслатиб ўтамиз, "Реал" "Севилья" (0:3) ва ЦСКАга (0:1) мағлуб бўлди, "Атлетико" билан эса дуранг ўйнади (0:0). "Қаймоқранглилар"нинг 4та учрашувлик голсиз серияси бундан олдин икки марта - 1982 ва 1985 йилларда содир бўлган.
Ҳавола :
Фикрлар