UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Махачев Порьга ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0

13 сен 14:05
Янгиликлар

Регби

Регбичиларимиз 1/4 финалда!

Хабарингиз бор, кеча Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида регби бўйича халқаро турнирга старт берилди.

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган мусобақада мамлакатимиз шарафини “Университет” жамоаси ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртларимиз учта учрашув ўтказишди. Дастлабки ўйин Беларуснинг “Ҳурагва” жамоасига қарши бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда регбичиларимиз рақиб жамоасини 29-7 ҳисобида мағлуб этишди.

Иккинчи ўйин жуда тажрибали Екатеринбургнинг “Рат” жамоасига қарши бўлиб ўтди, бу учрашувда ҳам регбичиларимиз рақибдан кучлироқ эканликларини исботлаб, 19-12 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнир мезбонларига қарши учинчи ўйинда гуруҳ ғолиби аниқланди. Ҳамюртларимиз бу ўйинда Бошқирдистоннинг “Уфа” жамоаси билан куч синашиб, якунда мағлубият аламини тотиб кўришди.

Шундай қилиб, мусобақанинг биринчи кунидан сўнг “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган ҳамюртларимиз чорак финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бугун, 13 сентябр куни “Университет” жамоаси “С” гуруҳининг ғолибига қарши ярим финалга чиқиш учун майдонга тушади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг