UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04"Кроуфорд Мадримов томонидан фош этилди" - Оскар де ла Хойя 0 18:29Илия Топурия бир неча жангдан сўнг вазнини ўзгартирмоқчи 0 17:32"Махачев ўрнида бўлганимда аввал Топурия, тўрт ой ўтиб Маддалена билан жанг қилардим" - Пимблетт 0 16:44Пара велоспорт: Тарихда илк бор жаҳон кубогининг гуруҳ пойгасида биринчи бўлдик! 0 16:23Нурсултон Рўзибоев "вызов" ташлаган жангчи ким? 0 15:41Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади 0 15:20Эдди Хирн: "Кроуфордга қарши жанг Канело учун сўнггиси бўлиши мумкин" 0 14:38Италия президенти келган финалда мезбон теннисчи бош совринга эга чиқди 0 14:17“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 13:39Sharjah Masters. Нодирбек Абдусатторов бир суткада икки давлатда икки учрашув ўтказди 0 13:13Магомед Анкалаев вазн тоифасини ўзгартирадими? Спортчининг вакили жавоб берди 0 12:29"Агар Исламдан камарни олиб қўйган бўлсангиз, Жон Жонсдан ҳам олинг" - Пимблетт 0 11:41Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди? 0 11:00Нурсултон жанг қилган UFC турнирида кимлар бонус қўлга киритди? 0 10:23Абдель-Азиз: "Махачев Макгрегор учун енгил вазнда қолган бўларди. Топурия катта юлдуз эмас" 0

28 мар 14:12
Янгиликлар

Регби

Регбичиларимиз эронлик рақиблари билан муроса кўчасини танлашди

Регбичилар мусобақаси Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида регби бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионатининг учинчи дивизион баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратишга қаратилаётган доимий эътибор самарасида бошқа спорт турлари қатори регби ҳам тобора оммалашиб бормоқда.

Ўзбекистон регби федерацияси 2006 йили Осиё регби уюшмасига аъзо бўлган, 2014 йил 14 майда Халқаро регби кенгашининг тўла ҳуқуқли аъзолигига қабул қилинган.

Бугунги кунда ушбу спорт турига қизиқувчи ёшлардан иборат жамоалар иштирокида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати, турли мусобақалар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Машғулот ва мусобақаларни замонавий талаблар даражасида ташкил этиш, халқаро майдонда юксак натижалар кўрсатишга қодир спортчиларни тайёрлаш, терма жамоаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа миқёсидаги мусобақаларда мунтазам қатнашиб келаётир.

Регби бўйича Осиё чемпионати учинчи дивизион баҳсларининг илк учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси эронлик рақиблари билан куч синашди. Кескин ва муросасиз кечган қарама-қаршиликда 13:13 ҳисоби қайд этилди.

– Ўзбекистон терма жамоаси ҳали ёш бўлса-да, жуда кучли. Йигитлар бақувват ва чайир. Эрон жамоаси регби билан ўн икки йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаётганига қарамай, бугун мезбонлар билан ўйнаш осон бўлмади. Олдинлари иккинчи дивизионда ўйнаганмиз, мақсадимиз яна иккинчи дивизионга қайтиш, – дейди Эрон терма жамоаси катта мураббийи Ҳамид Ризо.

Навбатдаги баҳс 28 март куни бўлиб ўтади. Шу куни Эрон терма жамоаси ливанлик регбичилар билан куч синашса, 31 март куни мусобақанинг сўнгги беллашувида Ўзбекистон терма жамоаси Ливан термасига қарши майдонга чиқади.

Мазкур жамоалар ғолиби иккинчи дивизион баҳсларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг