28 апр 09:53
Янгиликлар
Футбол
“Ренн” 48 йилдан сўнг яна Франция Кубоги соҳиби!
“Стад де Франс” стадионида ўтган Франция кубогининг финал беллашувида кутилмаганда “Ренн” футболчилари совринни ўзлари билан олиб кетишди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес ҳисобни очди. Тайм ўрталарида Неймар орадаги фарқни оширди. 40-дақиқада ПСЖ ҳимоячиси Кимпембе ўз дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлим ўртасида “Ренн” ҳимоячиси Мешер мувозанатни тиклади - 2:2.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. 118-дақиқада парижликлар форварди Килиан Мбаппе майдондан четлатилди. Пеналтилар сериясида эса омад “Ренн” футболчилари томонида бўлди - 6:5.
“Ренн” ўз тарихида учинчи бор Франция кубогини қўлга киритди. Бунгача улар 1965 ва 1971 йилларда ушбу совринни қўлга киритишган. Кубокни қўлга киритиш борасида мутлақ рекордсмен ПСЖ (12 марта) ҳисобланади.
Ҳавола :
Фикрлар