UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

08 мар 20:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рэпер Дрейк Нганну - Жошуа жангига 615 000 доллар тикди

Канадалик таниқли рэпер Дрейк бокс ва ММА жангларига ўзининг кутилмаган пул тикишлари билан одамларни ўзига жалб қилиб келган.

У аксарият "ставка"ларда ютқазади. Бу сафар ҳам Дрейк ўз анъанасига содиқ қолди. Рэпер бугун тунда ўтказиладиган Фрэнсис Нганну ва Энтони Жошуа ўртасидаги жангга катта пул тикди. Дрейк Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган ушбу жангда Нганнунинг ғалаба қозониши учун 615 000 АҚШ доллари "ставка" қилди. 

Агар камерунлик собиқ UFC чемпиони бугунги жангда ғалаба қозона олса, Дрейк ўз ҳамёнини деярли икки миллион долларга бойитиб олади. Фрэнсиснинг ғалабасига 3.10 коэфицент берилган.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Дрейк Исраэль Адесаньяга рақиби Шон Стриклендни нокаут қилиши учун 500 000 доллар, декабрь ойида эса Леон Эдвардснинг Колби Ковингтонни муддатидан аввал мағлуб этишига 250 000 доллар тиккан эди. Шу йилнинг январида у яна 700 000 доллар ютқазди. Рэпер Стрикленднинг Дрикус Дю Плессини мағлуб этишига пул "ставка" қилганди.

Бу ҳаммаси эмас, Дрейк Конор Макгрегор, Жозе Альдо, Камару Усман, Жастин Гэтжи, Хорхе Масвидал, Энтони Жошуа иштирокидаги жангларга ҳам пул тикиб, катта миқдорда ютқазиб қўйган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг