UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0

30 июл 10:58
Янгиликлар

Шахмат

Respect! Гулруҳбегим АҚШ таркибида Ўзбекистонга қарши ўйнамайди (Жуфтликлар)

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Бугун Олимпиаданинг 2-тур партиялари ўйналади. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон- АҚШ учрашуви бўлиб ўтади. Ҳар икки терма жамоа ҳам кеча 1-турда бир хил 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Америкаликлар сафида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам ғалаба нашидасини сурган эди. 

Бугунги қарама-қаршиликда Тоҳиржонованинг собиқ жамоадошларига қарши дона суриши кутилганди. Қойил қолиш керак, бугун берилган жуфтликларда халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегимнинг исм-шарифи киритилмаган.


АҚШ - Ўзбекистон (жуфтликлар)

Ирина Круш (2430) - Нилуфар Ёқуббоева (2299)

Карисса Йип (2416) - Умида Омонова (2195)

Анна Затонских (2383) - Афруза Ҳамдамова (1969)

Татев Абрахамян (2291) - Маржона Маликова (1756) 

Маълумот учун, АҚШ терма жамоаси жаҳон таснифида 7, Ўзбекистон эса 46-поғонадан жой олган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
30 июл 12:49:32
Iskandar_07
Gulruhbegimni shu qilgan oliyjanobligi unga qilingan barcha nohaqliklar uchun munosib javob buldi. Ofarin bu qizga
+1   
30 июл 11:52:21
Albatros
Бекор қилибди, ўйнатиш керак эди. Мен финалда Гулруҳбегимни ўзбекистонлик бирорта қизга қарши дона суриб ғалаба қозонишини истардим. Токи шахматдаги ички низолар сабаб иқтидорларимизни йўқотаётганимизни англаб етишлари учун ҳам...
   
30 июл 15:41:44
Islambek Berdikov
Узбекистонда шахматда адолат йуқ, хар холда 15-20 йил аввал йуқ эди хозир хам шунака булса ажаб эмас. Сабаби кучли шахматчиларимиз четга кетиб колмас эди!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг