UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

09 окт 17:03
Янгиликлар

Дзюдо

Рестартга икки ҳафта қолди. Будапешт дунё дзюдочиларини кутиб ол!

Ниҳоят, узоқ давом этган карантиндан кейин халқаро дзюдо мусобақалари давом эттирилади.

Рестарт Будапештдан бошланади. Венгрия пойтахти 23-25 октябрь кунлари оралиғида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. 

Турнир бошланишига роппа-роса икки ҳафта қолган бир пайтда унда иштирок этиш истагини сайёрамизнинг 5 қитъаси 79 давлатидан жами 610 (370 эркак, 240 аёл) нафар дзюдочи билдирган. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) мусобақалар бўлимида ушбу расмий маълумот акс этган. 

Режа бўйича Будапешт "Катта Дубулға" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ҳозирда дзюдочиларимиз Илиас Илиадис бошчилигида бўлажак мусобақага сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришаяпти. 

Маълумот учун, "Катта Дубулға" турнирлари ғолиблари 1000 рейтинг очкосини қўлга киритишади. Иккинчи ўрин эгалари 700, бронза медаль соҳиблари эса 500 очкога эга бўладилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг