UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0

05 янв 17:54
Янгиликлар

Дзюдо

Рейтинг карвонбошиси Давлат Бобонов 10 000 долларга эга бўлди

Теглар :  Давлат Бобонов
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2021 йилни рейтинг пешқадами сифатида якунлаган 14 нафар дзюдочига мукофот тариқасида 10 000 АҚШ доллари тақдим этади.

IJF шу йўл билан 14 та вазн тоифасида Олимпиада йилини биринчи ўринда якунлаган дзюдочиларни тақдирлашга қарор қилди. Ўн минг долларга эга чиққанлар орасида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов ҳам бор. Ҳамюртимиз -90 кг вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.   

Эътиборга молик жиҳати шундаки, дзюдо ватани ҳисобланган Япониядан ҳеч ким ўз вазнида 2021 йилни пешқадам сифатида якунлай олмаган. Рейтинг карвонбошиси сифатида пул мукофотига тўрт француз, икки нафардан грузин, рус ва косоволик, бир нафардан Хитой Тайпэйи, Жанубий Корея, Хорватия ва Ўзбекистон вакили эга бўлган. 

2021 йил рейтинг пешқадамлари:

Эркаклар

-60 кг: Янг Юнг Вей (Хитой Тайпейи) 5140 очко

-66 кг: Ан Баул (Жанубий Корея) 5240 

-73 кг: Лаша Шавдатуашвили (Грузия) 5475 

-81 кг: Тато Григалашвили (Грузия) 6592 

-90 кг: Давлат БОБОНОВ (Ўзбекистон) 7536

-100 кг: Арман Адамян (Россия) 5420 

+100 кг: Тамерлан Башаев (Россия) 6250 

Аёллар

-48 кг: Дистриа Красники (Косова) 5920 

-52 кг: Амандин Бушар (Франция) 5890 

-57 кг: Нора Гжакова (Косова) 5880 

-63 кг: Клариссе Агбегненоу (Франция) 7200 

-70 кг: Барбара Матич (Хорватия) 5595 

-78 кг: Маделин Малонга (Франция) 5940

+78 кг: Роман Дико (Франция) 6450

Маълумот учун, 2022 йилги дзюдо мавсуми Португалия Гран-приси билан бошланади. Одивелаш шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу турнир 28-30 январь кунлари бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг