UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0

24 фев 15:35
Янгиликлар

Спорт курашлари

Рейтинг турнири. Исломжон Баҳромов ва Рустам Ассакалов 1/2, Бахшиллоев 1/4 финалда

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бошланди.

Айни дақиқаларда юнон-рум кураши бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда. 63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исломжон Баҳромов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Баҳромов 1/8 финалда озарбайжонлик Талеҳ Маммадовни 8-2, 1/4 финалда эса туркиялик Раҳмон Биличини 9-6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг финал чиптаси учун кечадиган баҳсдаги рақиби қирғизистонлик Дастан Кадиров бўлади. 

67 кг вазндаги курашчимиз Маҳмуд Бахшиллоев нимчорак финалда мезбонлар вакили Фуркан Сонкурдан 8-1 ҳисобида устун келди. Бироздан сўнг бухоролик полвонимиз яна бир туркиялик курашчи Волкан Чакилга қарши гиламга чиқади. 

Терма жамоамизнинг энг тажрибали курашчиси Рустам Ассакалов аввалига италиялик Николоз Кахелашвилини енгди. Нимчорак финалда туркиялик Абдул Кадирни 8-0, 1/4 финалда эса литвалик Вилиус Лаурнайтисни 5-3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Афсуски, 97 кг вазндаги иккинчи курашчимиз Аброрбек Нурмуҳаммедов норегиялик Феликс Балдауфга 0-8 ҳисобида ютқазиб қўйди. Уч Олимпиада иштирокчиси Мўминжон Абдуллаев чорак финалда туркиялик Осман Йилдиримга, 87 кг вазндаги курашчиларимиз Жалгасбай Бердимуратов ва Нурбек Ҳошимбеков, 60 вазндаги Феруз Тўхтаевлар илк даврадаёқ рақибларини имкониятни бой бериб қўйишди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг