UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0

14 июн 08:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Ригада МДҲ ва Болтиқбўйи МОҚ вакиллари иштирокида минтақавий форум ўтказилди

Латвия пойтахти Рига шаҳрида МДҲ ва Болтиқбўйи Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари учун минтақавий форум бўлиб ўтди.

Форумни Латвия Миллий олимпия қўмитаси Олимпия бирдамлиги ва МДҲ Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси кўмагида ташкил қилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

Икки кун давом этган йиғилишда форум иштирокчилари Олимпия спорт турлари ривожи, Олимпия ҳаракати бўйича ўзаро фикр алмашишди, тақдимот ўтказиб, ўз марузалари билан иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси мамлакатимизда Олимпия Хартияси тамойилларини бузмаган ҳолда спорт ривожи йўлидаги ҳаракат ва тарғиботни олиб бормоқда. Барча МОҚларнинг мақсади битта, услублар эса ўзгача. Форумда 15 мамлакат вакиллари Олимпия ҳаракати, Олимпия таълимоти, талабалар спорти каби масалаларни ҳам муҳокама қилишди. Шунингдек, Спорт тиббиёти, фан ва оммавий ахборот воситаларининг боғлиқлиги ҳам ўртага ташланган муҳим мавзулардан бири бўлди.

Иштирокчилар бундан ташқари спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш тажрибаси билан ҳам ўртоқлашишди, муваффақиятлар ва турли муаммоларни муҳокама қилишди. Ортда қолган форум иштирокчилар учун ҳақиқий ахборот майдони бўлди. Улар спорт соҳасидаги масалалар борасида янги тажриба орттиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг