UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0 09:41Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензияси учун жанг қилади 0 09:20UFC 302. Co-main event'да Стрикленд Костани мағлуб этди 0 08:22«Реал» — «Боруссия». Финалнинг энг яхши ўйинчиси ким бўлди? 0 08:00АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳам UFC 302 турнирига келди + ФОТО 0 07:41Хабиб яна UFC'да! + ФОТО 0 07:20Махачев Порьега қарши жангидан олдин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди 0 07:01UFC 302. Роман Копилов бразилиялик мағлубиятсиз жангига қарши октагонга чиқди 0 06:49UFC 302. Жаилтон Алмейда навбатдаги жангини ўтказди 0 05:40Хргович, Бивол, Уайлдер ва бошқа юлдузлар Саудия Арабистонида рингга чиқди (Барча натижалар битта саҳифада) 0 05:36Чжилей Чжан кутилмаганда Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди! + НОКАУТ ВИДЕОСИ 0

19 май 08:06
Янгиликлар

Теннис

Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди?

Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи ва иккинчи ракеткалари - польшалик Ига Свёнтек ҳамда беларуслик Арина Соболенко ўзаро тўқнаш келишди. Бир соату 29 дақиқа давом этган баҳсда Свёнтек рақибасини бироз кутилмаганда ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/3. 

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Свёнтек катта фарқ билан олдинда бормоқда - 8:3. Ига финалда 1, Арина 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ҳам худди шу кўринишда Соболенко "фойдаси"га бўлди - 2 га 1. Брейклар бўйича мутлақ устунлик чемпион томонда - 4 га 0!

Шу тариқа, Ига Свёнтек фаолиятидаги 21-совринни қўлга киритди. Унинг WTA 1000 тоифасига кирувчи чемпионлик титуллари сони 10 тага етди. Шулардан 4 тасини у шу йилнинг ўзида қўлга киритган. Польшалик теннис маликаси Рим WTA 1000 турнирида учинчи бор чемпион бўлди. У 2021 ва 2022 йилларда ҳам бош соврин соҳибасига айланган эди. 

Internazionali BNL d'Italia турниридаги муваффақиятли иштирок Свёнтекка 1000 рейтинг очкоси ҳамда 699,690 евро мукофот пули тақдим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг