UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Олимпиада совриндори бўлган боксчиларимиз "Бухоро" футбол клубига омад тилайди (ВИДЕО)0 18:33Ломаченко UFC жангчиси билан спарринг жанг ўтказди (ВИДЕО)0 17:46Роналдунинг аэропортдаги ҳайкалини собиқ фаррош ясаган0 17:17Федерер ва Надаль рейтингда Топ-5 ликка кириб оладилар0 16:41"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans". Эртага вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтади2 16:00Эртага Тошкентда шахмат бўйича Осиё чемпионати старт олади0 15:27"Astana Arlans" Тошкентда!4 15:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда4 14:33Дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-Присида кучли таркиб билан қатнашадилар0 14:10Винус Уильямс дунёнинг биринчи рақамли ракеткасини мағлуб этган энг ёши катта теннисчига айланди2 13:44Оқгул Омонмуродова Хитойдаги турнирдан чиқиб кетди6 13:00Қорақалпоғистонлик спортчи қизларга Президент совғалари топширилди0 12:10«Манчестер Юнайтед» Хандановичга қизиқмоқда0 11:40Файзиев Манамада кортга чиқишдан бош тортди3 11:15Хеведес Конфедерациялар кубогини ўтказиб юборади0

20 авг 02:20
Янгиликлар

Рио-2016. 14-кун. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки якунланди

Бугун Олимпиаданинг 14-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз ўз иштирокларини якунлашди.


ЯНГИЛАШ


02:18. Бу орада бадиий гимнастикачимиз Анатасия Сердюкова ҳам ўз иштирокини якунлади. Финалга чиқиш учун кучли ўнталикдан жой олиш талаб этиларди. Аммо, Настя якунда 17-ўрин билан чекланди. Шу билан спортчиларимизнинг бугунги иштироки якунланди.   


02:10. Афсуски, бундан аввалги ўтиш баҳсида амалдаги Олимпиада чемпиони, Жаҳон чемпионини мағлуб этган ҳамюртимиз бронза учун кечган учрашувда озарбайжонлик полвонга ютқазиб, бешинчи ўрин билан Олимпиадани якунлади.  


02:07. 7:9 тугади. Полвонимиз мағлубиятга учради. Афсус. Медал йўқ.  


02:05. Иккинчи бўлим давом этяпти. Афсуски, Абдураҳмонов 2:8 ҳисобида ютказяпти


02:03. Биринчи бўлим 4:2 ҳисобида озарлик курашчи фойдасига ҳал бўлди. 


02:02. Жабраил яна икки баллни ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Хисоб 3:2, рақиб фойдасига ўзгарди 


01:58. Биринчи очкони рақиб курашчи олди. Бекзодни гиламдан суриб чиқаргани учун, лекин шу захоти ҳамюртимиз икки баллни қўлга киритди.   


01.57. Курашчилар гиламда. Терма жамоамиз аъзосига омад тилаймиз. 


01.55. Унинг рақиби озарбайжонлик Жабраил Гасанов бўлади. Биринчи Европа ўйинлари совриндори


01:50. Бироздан сўнг эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун гиламга чиқади. 


00:36. Ҳурматли фойдаланувчилар. Сайтимизда юзага келган техник носозликлар учун узр сўраймиз. Бизни шунингдек твиттер, телеграм ва фейсбук ижтимоий тармоқларида кузатишингиз мумкин.


00:30. Курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов эса америкалик рақиби Жордан Баррозини мағлуб этди ва бронза медали учун жангда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


00:10. Афсуски, Нигора чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди.


23:30. Бироздан сўнг Нигора Турсунқулова ярим финалга чиқиш учун озарбайжонлик спортчига қарши жанг қилади.


22:48. Қойил! Жуда қизиқарли кечган жангда ҳамюртимиз россиялик рақибидан реванш ола билди ва ғалаба қозонди! Яна битта финал бор! Умумий ҳисобда уч нафар боксчимиз Олимпиада финалига чиқди!


22:34. Фазлиддиннинг жанги бошланди! Олға, Ўзбекистон!


22:30. Ҳозир эса яна бир Ўзбекистон - Россия тўқнашуви бошланмоқда. Ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров Виталий Дунайцев билан жанг қилади. Яна битта финал бўлади насиб қилса!


22:29. Зоиров финалда россиялик боксчи Миша Аллаянга қарши рингга чиқади.


22:25. Ғоибназаровнинг жанги эса 5 дақиқадан сўнг бошланади.


22:22. Гимнастикачимиз Анастасия Сердюкова биринчи чиқишидан сўнг 26 нафар спортчи ичида 9, иккинчи чиқишида эса 16-натижани қайд этди. Бироздан сўнг учинчи чиқиш бўлади.


22:12. Шаҳобиддин финалда! Ғалаба!


22:08. Шаҳобиддин иккинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Яна битта финал яқин ўртоқлар!


22:05. Биринчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди.


22:00. Жанг бошланди!


21:50. Шаҳобиддиннинг жангига 10 дақиқа қолди! Кутамиз!


21:10. Россиялик курашчи финалга йўлланма олди. Энди ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медаллари учун курашиши мумкин. Бу йўлда унинг илк рақиби америкалик Жордан Барроуз бўлади. Ушбу жанг бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 00:05 да бошланиши лозим.


21:00. Шаҳобиддин Зоировнинг ярим финал жангига бир соат вақт қолди!


20:20. Нигора Турсунқулованинг илк жангининг видеоси сайтимизга жойланди. Томоша қилмаганлар бўлса :)


20:10. Раҳмоновнинг кубалик рақиби чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, ёш спортчимизда бронза медали учун курашиш имконияти қолмади. Бекзод Абдураҳмоновни мағлуб этган россиялик курашчи эса ярим финалга чиқди.


20:00. Никита қўшимча вақтда имкониятни бой бериб қўйди... Шу тариқа Рафалович учун Олимпиада якунланди.


19:44. Энди Никита Рафалович тунислик рақибига қарши даянга чиқмоқда. Омад тилаб қоламиз Никитага!


19:40. Нигора энди бугун соат 23:55 да озарбайжонлик спорчига қарши жанг қилади.


19:15. Яхшиии! Нигора иккинчи рақамли таэквондочига қарши жангда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.


19:00. Айни пайтда таэквондочимиз Нигора Турсунқулова швециялик рақибига қарши жанг ўтказмоқда.


18:50. Афсуски, Бекзод россиялик рақибига ютқазди. Агар россиялик спортчи финалга чиқадиган бўлса, ҳамюртимизда бронза медали учун имконият бўлади.


18:41. Бекзод Абдураҳмонов жангга чиқмоқда.


18:33. Каноечиларимиз ярим финалда финишга иккинчи бўлиб етиб боришди ва финал йўлланмасини қўлга киритишди.


18:02. 18 ёшли спортчимиз тажрибали кубалик рақибига 0:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди...


17:57. Аббос Раҳмонов ўз иштирокини бошламоқда.


17:44. Бироздан сўнг эркин курашчимиз Аббос Раҳмонов кубалик рақибига қарши гиламга чиқади.


17:35. Финишга энг сўнгги бўлиб келган спортчиларимиз финалга йўлланма ола билмадилар, энди улар соат 18:20 дан сўнг финал саралашида ўз имкониятларини синаб кўрадилар.


17:29. Бошланди!


17:25. Яна бироздан сўнг бизнинг шоввозлар иштирокни бошлайдилар. Омад тилаймиз уларга! Агар улар ушбу босқичда биринчи бўлиб финишга етиб борсалар финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.


17:10. Спортчиларимизнинг бугунги иштирокларини каноеда эшкак эшадиган спортчиларимиз бошлаб беришади. Герасим Кочнев ҳамда Серик Мирбековлар 1000 метрга жуфт бўлиб эшкак эшиш баҳсларини соат 17:29 да бошлашлари режалаштирилган.


17:05. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Олимпиадада иштирок этадилар:


Герасим Кочнев, Серик Мирбеков - (Каноэда эшкак эшиш, жуфтлик, 1000 метр) - 17:29

Аббос Раҳмонов - (Эркин кураш, саралашдан финалгача) - 18:00 дан кейин

Бекзод Абдураҳмонов - (Эркин кураш, саралашдан финалгача) - 18:00 дан кейин

Анастасия Сердюкова - (Бадиий гимнастика, саралаш) - 18:20

Нигора Турсунқулова - (Таэквондо, саралашдан финалгача) - 19:00

Никита Рафалович - (Таэквондо, саралашдан финалгача) - 19:45

Шаҳобиддин Зоиров - (Бокс, ярим финал) - 22:00

Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, ярим финал) - 22:30



17:00. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Бугун Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг иштирокидан онлайн маълумотлар тақдим этишни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+4   
19 авг 23:44:06
Shahzodbek
Eee davrani kengroq oling bokschilarimiz o‘ynasin. Vachaaaaaaaaaaaaaat avvaliga grantga o‘qishga kirdiz deb sms keldi keyin ikki bokschimizdan ajoyib g'alaba uje 5-bokschimiz finalda Islom bobomiz aytganidek BIZ HECH KIMDAN KAM BO‘MAGANMIZ, KAM EMASMIZ, KAM BO‘MEMIZ HAM. SHUNDAY yurtda yashayotganimdan faxrlanaman
+2   
19 авг 23:20:36
Is Moi LoVe
Bilasizmi? G'oyibnazarov raundlar bo'yicha imkoniyatni boy berib g'alaba qozondi. 1-raund 10-9, 9-10, 9-10 2-raund 10-9, 10-9, 10-9 3-raund 9-10, 9-10, 10-9 jami: 29-28, 28-29, 29-28
+2   
19 авг 20:40:18
SarvarPARKENTLIK 2706
Ajabo. Kuraw bilan futbol örtasida ajoyib bog'liqlik bor ekan. Har holda bizda bu narsani ilgaw qiyin kechmadi. Odatda futbolchilarimiz agar öyinda i qilib qöyiwsa keyinga chiqiw uchun öwa özlarini yutgan kamandani keyingi öyinlarida közlarini mo'ltiratib, qölida kalkulyator hisoblaganda muhlis bövoliwadi. Bugun kurawchilarimiz ham wu axvolda. Begzod Abduraxmonovni qarenda özi rossiyaliga yutqizdiyu endi rus bachchani chorak va yarim final changlarida chapak cholib ötiradi. Finalga chiqqinda iwqilib, wunda man bronzaga kurawaman deb. Aytilachi ilk bosqichdayo qay axvoldaligi malum bop qolgan kurawchiga raqibga bunaqa "muxlisli" qiliw yarawadimi...
+2   
19 авг 17:38:08
Eriko-724
Vadim Menkov, Vadim Menkov! yo'qliging bilinyapti
+1   
19 авг 23:43:43
Shahzodbek
Eee davrani kengroq oling bokschilarimiz o‘ynasin. Vachaaaaaaaaaaaaaat avvaliga grantga o‘qishga kirdiz deb sms keldi keyin ikki bokschimizdan ajoyib g'alaba uje 5-bokschimiz finalda Islom bobomiz aytganidek BIZ HECH KIMDAN KAM BO‘MAGANMIZ, KAM EMASMIZ, KAM BO‘MEMIZ HAM. SHUNDAY yurtda yashayotganimdan faxrlanaman
+1   
19 авг 21:15:20
Wrestler
Ajax Amsterdaam фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Erkin kurashda shunaqa pozor bilan chiqib ketsaga??? Axir bu kurash,bizning milliy sportimizku??? Xaa bokschilarimizni boshimizda ko'tarib yursak xam arzirkan. Qolgan galvarslarni bexafsala ishtroklarini ko'rib,kunimiz ularga qolganda xozir Qirg'iziston va Gvatemala davlatlari bilan bittagini bronza uchun talishib yotgan bo'lardik
Erkin kurash milliy sportimiz emas u Amerikada paydo bolgan adashmeng
+1   
19 авг 19:09:57
SarvarPARKENTLIK 2706
8 ta kurawchini örniga bitta Artur Taymazovni böynidan boglab bölsayam oboriw kerak edi...
+1   
19 авг 18:57:07
Ajax Amsterdaam
Erkin kurashda shunaqa pozor bilan chiqib ketsaga???
Axir bu kurash,bizning milliy sportimizku???
Xaa bokschilarimizni boshimizda ko'tarib yursak xam arzirkan.
Qolgan galvarslarni bexafsala ishtroklarini ko'rib,kunimiz ularga qolganda xozir Qirg'iziston va Gvatemala davlatlari bilan bittagini bronza uchun talishib yotgan bo'lardik
+1   
19 авг 18:24:15
KAYZER23
tashriff фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тангриев халиям олимпиадада юрибди. Мана битта саёхатчи. Келавер булди, ютказганинг качон эди? Гапирса гап куп... Текин мехмонхона, текин овкат... Маза...
Haq gap!!! Hech bo'masa Rishodday bronza olib qo'yib o'shaqqa qob ketsayam maylidi.
+1   
19 авг 18:22:11
AlexiS_DaN
tashriff фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тангриев халиям олимпиадада юрибди. Мана битта саёхатчи. Келавер булди, ютказганинг качон эди? Гапирса гап куп... Текин мехмонхона, текин овкат... Маза...
Саёхатчи булиб боргани рост, лекин яна битта нарса, барча ТЖ спортчилари иштирокларини якунлаб хозир боксчиларимизга залдан мухлислик килишяпти, делегация куллаб кувватламаса, мухлис йук
+1   
19 авг 17:15:12
Goriskiy.sity
Bugun ikkala bokischimiz 100%lik ĝalaba bilan yutishadi finalga olĝa
   
20 авг 09:56:40
Doniyor.Uzb.com
AlexiS_DaN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
http://www.championat.com/olympic/news-2554208-boksjor-dunajcev-proigral-v-polufinalnom-boju-i-stal-bronzovym-prijorom-oi.html
рахмат
   
20 авг 06:51:56
best_uzbek
Salom
   
20 авг 06:51:14
best_uzbek
Salom hammaga olg'a Uzbekistan
   
20 авг 03:08:21
Yaxshiodam
Фикр қолдириш. Миша Алоян анча кучли. Унга карши факат аник зарбалар керак. Озарнинг негрини ичига кириб уриш керак узок масофада юткизамиз. Факат якиндан уриш керак. Клинч зарба зарба клинч. Хуллас олтинлар муборак.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг