04 авг 11:38
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Рио-2016. Асосий рақибларимиз бирга шуғулланишди
Қозоғистон ва кубалик боксчилар Олимпиадага тайёргарлик доирасида бирга машғулот ўтказишди.
Маълумотларга қараганда, қозоқ боксчилари шуғулланаётган вақтда залга кутилмаганда кубалик боксчилар кириб келганлар. Икки терма жамоанинг мураббийлари бир-бирларини жуда яхши танийдилар. Шу сабабли ҳам икки томон вакиллари ўзаро спарринг-машғулот ўтказишга қаршилик билдирмаганлар.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Қозоғистон ва Куба терма жамоалари боксчилари ҳам ҳудди ўзбек боксчиларидек медаллар учун даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.
Ҳавола :
Манба : Хабар
Фикрлар