UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Шахмат. Жаҳон Кубоги 2025 жуфтликлар эълон қилинди: ҳамюртларимиз илк босқични кимларга қарши бошлашади? 0 19:01Бугун 5 нафар оғир вазнли дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади 0 18:40Том Аспиналл Перейранинг оғир вазнга ўтиш истагига муносабат билдирди 0 18:18"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати 0 17:52"У бунга лойиқ". Двалишвили декабрда ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 17:26"Учинчи жангда Перейрани мағлуб этишимга ишонаман" - Прохазка 0 17:01"Бошқалар уддалай олмайди". Кормье Двалишвили учун ким рақобат қила олиши ҳақида гапирди 0 16:38Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди 0 16:16"Анкалаевга энди камар учун имкониятга яна 15 та ғалаба керак бўлади" - UFC собиқ жангчиси 0 15:53Шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейбог Монреаль Жаҳон турида қатнашади 0 15:28"Мераб реваншда Умар Нурмагомедовни йўқ қилади" - Двалишвилининг мураббийи 0 15:02Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман" 0 14:39Абдел-Азиз: "Анкалаев UFC 320 турнирида жанг қилмаслиги керак эди" 0 14:17Самариддин Мухибиддинов Жаҳон чемпионати совриндори! 0 13:51Анкалаевнинг жамоаси жароҳат сабабли Перейра билан реваншдан воз кечишга чақирган (+ВИДЕО) 0

08 июл 14:25
Янгиликлар

Токио-2020

Рио-2016. Машҳур гимнастикачи Кэтэлина Понор Руминия байроқдори

Уч карра Олимпия ўйинлари ғолибаси Кэтэлина Понор 2016 йилнинг 5 август куни Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)даги “Маракана” стадионида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Руминия байроғини стадион узра олиб ўтади.

Бу ҳақида Руминия олимпия ва спорт қўмитаси (COSR) раҳбари Алин Петраке маълум қилди. Очилиш маросимида Руминия байроғини кўтариб ўтишга, шунингдек, гимнастикачи Мариан Дрэгулеску, теннисчи Симона Халеп, гандболчи Кристина Нягу ва камондан отиш спорт тури вакили Алин Молдовяну даъвогарлик қилишди.


COSR ижроқўми аъзолари иштирокида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида Кэтэлина Понор энг кўп овоз тўплади. Бугунга қадар Руминия олимпия делегациясида спорт гимнастикаси вакили байроқдор бўлмаган эди.

28 ёшли Понор учун “Рио-2016” ўйинлари учинчи фаолиятидаги Олимпиада бўлади. 2004 йили Афина (Греция)да ҳамда 2012 йили Лондон (Б.Британия) Олимпиадасида иштирок этган Кэтэлина уч бор олтин медалга ва биттадан кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг