UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Porsche Tennis Grand Prix. Свёнтек Эмма Радукануни қийинчилик билан енгди 0 09:50Кейингиси ким? Кичигин ёки Чапанов? Шоҳасан Мирзаматов жавоб берди 0 09:29Бугун курашчи қизларимиз тарих яратиш учун гиламга чиқишади 0 09:08Осиё кубоги. Бугун олимпиячиларимиз Кувайтга қарши майдонга тушишади 0 08:47Porsche Tennis Grand Prix. Рибакина 1/2 финалга чиқди 0 08:26IBF'нинг янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди 0 08:05Бугун Осиё чемпонатининг илк куни 8 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:44Шомуродовнинг "Кальяри"си "Ювентус"га қарши ўйиннинг охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 07:23Париж-2024 йўлланмалари сони 29 тага етди! 0 07:02Бугун Тошкентда самбо бўйича халқаро турнир ўтказилади 0 01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0

15 июн 13:01
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Токио-2020

Рио-2016. Ўзбекистонга медаль билан қайтиши мумкин бўлган спортчилар - Вадим Меньков!

Шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.

Бугунги қаҳрамонимиз Ўзбекистон каноэ терма жамоаси аъзоси, икки карра жаҳон чемпиони Вадим Меньков.


Вадим Меньков – 1987 йилнинг 12 февраль куни Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида дунёга келган. Бу спорт тури билан 16 ёшидан профессионал тарзда шуғулланишни бошлаган. Илк мураббийи Александр Пономарёв. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олган. Фаолиятидаги илк катта ютуққа 2005 йили эришган. Ўша йили у Малайзиянинг Путражая шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида бир нечта медални қўлга киритган. Анироғи, 2тадан олтин ҳамда кумуш медалга сазовор бўлган. Орадан бир йил ўтиб, жаҳон Кубогида иштирок этган. Айнан 2006 йили Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида битта олтин ва бронза медали билан тақдирланган. 2007 йилги Осиё чемпионатида қитъанинг энг кучли каноэчиси эканлигини яна бир бор исботлаб, икки карра Осиё чемпионига айланди. Ўша йили фаолияти илк бор жаҳон чемпионатида қатнашди. Германиянинг Дуйсбург шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида бир йўла 6та йўналишда стартга чиқди.



2008 йили тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш бахтига муяссар бўлди. Хитой пойтахти Пекин шаҳри мезбонлик қилган Олимпиадада 500 ҳамда 1000 метр масофага ўтказилган яккалик каноэ баҳсларида ўз имкониятини синаб кўрди. 1000 метр масофада ўтган мусобақада унга бирозгина омад етишмади. У марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди. Ўша йили мавсум якунларига кўра Вадим Меньков “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонига лойиқ кўрилди. Ҳамюртимиз 2009 йили Датрмут шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1000 метр масофада олтин медални қўлга киритди. Жаҳон Кубогида ҳам шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 2010 йили Познань шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 1000 метр масофадаги баҳсларида яна бир маротаба дунёнинг энг кучли каноэчисига айланди. 500 метр масофадаги мусобақада эса бронза медалига эга бўлди. 2010 йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Вадим Меньковнинг кўксини олтин медал безади. 



Саҳифамиз қаҳрамони 2012 йилги Лондон Олимпиадасида яна тўртинчи ўринни эгаллади. Унинг халқаро мусобақалар, жаҳон ва Осиё чемпионатларидаги муваффақиятларини узоқ санаш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, биз Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қиладиган Вадим Меньковга омад ёр бўлишини чин дилдан истаймиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг