UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20“ПСЖ” президенти: “Вератти сотилмайди”0 07:55Достон Турдиев шамоллаб қолди, жанг бекор қилинди0 07:30"Реал" 2 ой ичида ўтган йилгидан кўпроқ ютқазди0 20:00Возняцки ушбу мавсумда чорак финалларда иштирок этиш бўйича етакчи0 18:45Анталия. Жуфтликлар. Жўрабек Каримовнинг ярим финалдаги рақиблари маълум0 18:32Қиличбозлик. Осиё чемпионати. Терма жамоа менежерлари йиғилиши бўлиб ўтди0 18:11Тошкентда енгил атлетика бўйича махсус спорт мажмуаси қад ростламоқда0 17:40Алина Кабаева: "Ўзбекистон, сенга катта раҳмат!"2 17:14Жўрабек Каримов Туркияда ярим финал остонасида тўхтади0 17:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда1 16:42Иско "Реал" раҳбариятига ёқмаяпти0 16:15Боксчимиз Санжар Раҳмоновга Ўзбекистон рамзи туширилган капа совға қилишди0 15:35Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатига тайёрлар (ФОТО)0 15:08Федерер: "Ҳалиям еттинчи осмондаман"0 14:00Қиличбозлик. Бугунги кун учун режалар0

17 авг 03:07
Янгиликлар

Рио-2016. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироклари якунланди

Рио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларнинг иштирокларини ушбу саҳифада онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


03:00. Афсуски, боксчимиз британиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди...


02:45. Баҳодирнинг жанги бошланди! Олға, Жалолов!


02:20. Бироздан сўнг Баҳодир Жалолов рингга чиқади.


02:10. Оғир атлетикачиларимиз Рустам Жангибаев ҳамда Сардорбек Дўстмуродовлар Б гуруҳи баҳсларида иштирок этдилар. Жангибаев якунда 432 кг натижа билан Б гуруҳида биринчи бўлган бўлса, Сардор 411 кг натижа кўрсатди ва учинчи ўринни қўлга киритди. Энди навбат А гуруҳи спортчиларига. А гуруҳида табиийки кучли спортчилар йиғилган. Аммо, Жангибаевнинг натижаси ҳам чакки эмас. Умид қиламизки, у А гуруҳи баҳслари якунига кўра ҳам у кучли учликда қолади :)


01:48. Ажойиб! Боксчимиз илк раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу яна камида бронза дегани ўртоқлар! Баракалла, Муроджон!


01:45. Аҳмадалиевнинг аргентиналик рақибига қарши жанги бошланди!


01:00. Яна 45 дақиқадан сўнг Муроджон Аҳмадалиев жангга чиқади.


20:40. ҒАЛАБААААААААААА. Фазлиддин ярим финалда!!!!


20:39. Учинчи раундда жанг анча кескин кечди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Ўртага бронза медали тикилганди. Ҳакамларни кутамиз


20:36. Ҳакамларнинг икки нафариз Фазлиддинга, яна бири Расселга ғалабани тақдим этди.


20:35. Иккинчи раунд якунланди. Натижани интизорлик билан кутамиз


20:33. Иккинчи  раунд тенг курашлар остида давом этяпти. Бу раундни ҳам ютиш керак. Шунда учинчи раундни бемалолроқ ўтказиш мумкин


20.31. Биринчи раундда ғалаба, Фазлиддин, шу тарзда давом эт


20.29. Биринчи раунд якунланди. Натижани кутамиз. Бизнинг фойдамизга бўлиши керак.


20:23. Боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров иштирокидаги жанг бошланди. Унинг чорак финалдаги рақиби америкалик Гарри Рассел.


18:07. Мочалов ушбу баҳсда тўртинчи бўлиб финишга етиб борди ва умумий ҳисобда Олимпиадада 12-ўринни эгаллади.


17:30. Энди байдаркачимиз Алексей Мочалов 9-16 ўринлар учун кураш олиб боради.


17:13. Афсуски, спортчимиз финишга еттичи бўлиб етиб борди ва Олимпиадада еттинчи ўрин билан кифояланди...


17:00. Бироздан сўнг ҳамюртимиз Герасим Кочнев 1000 метрга каноеда эшкак эшиш баҳсларининг финалида стартга чиқади.


16:15. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Бразилия ареналарида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:

Герасим Кочнев - (Каноеда эшкак эшиш, финал) - 17:08

Алексей Мочалов - (Байдаркада эшкак эшиш, 9-16 ўринлар учун) - 18:12

Валентина Кибалникова - (Енгил атлетика, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, саралаш) - 19:40

Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, чорак финал) - 20:15

Муроджон Аҳмадалиев - (Бокс, чорак финал) - 01:45

Баҳодир Жалолов - (Бокс, чорак финал) - 02:45

Сардорбек Дўстмуродов - (Оғир атлетика) - 23:30

Рустам Жангибаев - (Оғир атлетика) - 23:30

Юлия Тарасова - (Енгил атлетика, узоқликка сакраш, саралаш) - 05:05



16:10. Ассалому алайкум ҳурматли ишқибозлар. Спортчиларимизнинг Олимпиададаги иштирокларидан матнли трансляция олиб боришни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1   
17 авг 03:25:17
AlexiS_DaN
Элшод Расулов, Баходир Жалолов, Хуршид Тожибоев бокс бахсларида умуман характер курсата олишмади) киз боксчимиз Ёдгорой Мирзаевагина хурмат сазовор маглуб булган боксчиларимиз орасида)
+1   
17 авг 03:24:48
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Haqiqatdan ham Elshod Rasulov va Bahodir Jalolovlar umuman termaga tortmaydi!!! Mag'lub bo'lsa ham Xurshid Tojiboyev, Yodgoroy Mirzayeva yaxshi harakat qilgandi!!! Ular mamlakatimiz yuzini yerga qaratdi!!!
+1   
16 авг 22:22:24
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Bugun Og'ir atletikachilarimiz Do'stmurodov va Jangabayev B finalida qatnashadi. Shunday bo'lsa ham murabbiylarimiz B finalida bo'lsa ham medalga urinamiz deb aytib o'tdi. Ularga omad tilaymiz, olg'a paxlavonlar!!!
+1   
16 авг 22:16:47
elshodbek
2:13Ajax AmsterdaamЭнди навбат Муроджон ва Баходирга!!! Худо хохласа бугун учта боксчимиздан учта медаль нахд!!! Спортчиларимиз катта мехнат евазига,куп нарсадан воз кечиб,дунёнинг нариги бурчагида юртимиз довругини ёйаётган бир пайтда биз мухлислар азгина асаб толаси ва уйкудан воз кечсак кечибмиз!!! Вперёд Узбекистан!!!@@@@@@@@@@@@YASHANG...
+1   
16 авг 22:16:19
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Bugun Bahodir Jalolovga ham omad!!! Britaniyaga bizni aytar so'zimiz bor!!! Roysni yutishi kerak, Elshod uchun ham yutishi kerak!!!
+1   
16 авг 21:58:29
rio2016uzb
BUGUN HAM KECHADEK UXLASH YUQ BUDULNIKI QUSHAMIZ BU JANGNI UTKAZIB YUBORIB BULMAYDI AHIR MEDAL MASALASI HAL BULYAPDI AZIZLAR
+1   
16 авг 21:57:16
shohrux mardonov
Medallarimiz 9 ta bo'ldi bugun yana ikkita boksyor yarim finalga chiqsa 11 ta bo'ladi.
+1   
16 авг 21:56:48
shohrux mardonov
Medallarimiz 9 ta bo'ldi bugun yana ikkita boksyor yarim finalga chiqsa 11 ta bo'ladi.
+1   
16 авг 21:54:01
barsuz
Bugungi ogir atletikachilarimiz B guruhida qatnashsa medalga uynalmaydimi iltimos adminlar yozvoriylar
+1   
16 авг 17:07:03
Jamshidbek
Bektemir juda tartibli jang olib borarkan Manga uni uslubi Yoqdi Xudo xoxlasa u xam Oltin medal oladi
+1   
16 авг 16:34:15
dilshod0807
Kechasi 03 00 da bulganligi sababli kurolmadik. Iltimos!!!!!
+1   
16 авг 16:33:29
dilshod0807
Adminlar bektemirni jangi videosini saytga joyladhtirilar ertalabdan beri xech qsysi saytda joylashtirilmadi.
   
17 авг 15:46:04
UZBEK
Ertangi baxslarda omad tiliman
   
17 авг 11:15:27
Feyajolk
shaxram faqat o'zng uchun emas ota-onang uchun, qarindosh urug'ing uchun, mahallang uchun HAAAAAA VATANING KURASH . birinchi janggingdan so'ng men "shaxram hozircha sen bilan butun O'zbekiston faxrlanadi" degan edim .... ANA ENDI BIR UMR HAR QANDAY O'ZBEK BIZDA ANA SHUNAQA BOKSCHI BOR DEB YURISHSIN...
RONALDU FUTBOLDA BITTA...
SEN HAM BOKSDA YAGONA BO'L !!!!!!!
OLG'A DO'STIM BARCHASI VVVVVVAAAAATTTTTTAAAAANNNNN UCHUN ... FAQAT OLG'A
   
17 авг 10:48:41
Feyajolk
kelajak latifasi :------>>> yosh rus bola dadasiga: dada katta bo'lsam sportchi bo'lib olimpiada chempioni bo'moqchiman.
dadasi: chempionlikni orzu qilishing yaxshi ammo qaysi sportni tanlaysan?
bola: bokschi bo'lmoqchiman...
dadasi: haaa o'g'lim buni foydasi yo'qda ...
bola: nega?
dadasi: butun boksni o'zbeklar egallab olgan . sen yaxshisi dzyudo bilan shu'gullan..!
qanday chiqibdi .... o'zim to'qidim....
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг