09 сен 16:44
Янгиликлар
Дзюдо
Рио-2016. Паралимпия. Бугун уч нафар дзюдочимиз татамига чиқади
Кеча Риода Паралимпия ўйинлари бошланди.
Хабарингиз бор, ушбу мусобақа спортчиларимиз учун омадли бошланди. Ўйинларнинг дастлабки кунидаёқ улар 8 та медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўя олишди.
Бугун уч нафар дюзочимиз Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Улар:
-81 кг вазн тоифасида Шариф Ҳалилов (британиялик спортчига қарши)
-63 кг вазн тоифасида Турсунпошша Нурметова (хитойлик спортчига қарши)
-73 кг вазн тоифасида Феруз Сайидов (рақиби ҳозирча номаълум)
Ўқ отиш баҳсларида эса Сервер Ибрагимов ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар