UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Махачев кейинги жанги санаси ҳақида: "90 фоизга аниқ" 0 18:39"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр 0 18:17"Бу — маркетинг". Ислам Махачев нега P4P рейтингда пасайганига жавоб берди 0 17:53Пётр Ян — Мераб Двалишвилига: "Умид қиламан, чемпионлик учун жанг қиламиз" 0 17:25Богдан Гусковнинг 4 дақиқадан кўпроқ давом этган жанги статистикаси қандай бўлди? 0 17:02Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди 0 16:40Пётр Ян Умар Нурмагомедов билан Қатарда жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 16:19Шара Буллет жангидан сўнг шифохонага олиб кетилди 0 15:59Богдан Гусковнинг ғалабали серияси 4 тага етди 0 15:35Германиядан хушхабар: Енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритди 0 15:32ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин 0 15:11Асу Алмабаев кейинги рақиби ким бўлишини айтди. У Рамазон Темировми? 0 14:49Богдан Гусков кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 14:28Ulaanbaatar Grand Slam. Умар Бозоров япониялик дзюдочига қарши финал беллашувини ўтказди 0 14:07Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди 0

12 июл 15:11
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Рио-2016. Йўлланмаларимиз сони яна биттага кўпайди

Жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига мамлакатимиз спортчилари томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони яна биттага кўпайди.


Навбатдаги йўлланмага сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Владислав Мустафин сазовор бўлди. Тажрибали спортчимиз Бельгиянинг Антверпен шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда 100 метр масофага брасс усулда сузиш баҳсларида 1:00,61 сония натижа қайд этиб, “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди. 

11 июль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига Халқаро сузиш федерацияси томонидан келган мактубда Владислав Мустафин қайд этган натижаси тасдиқланганлиги ҳамда XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчилари сафидан ўрин олганлиги ҳақида маълум қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Владислав Мустафинга қадар терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Раънохон Аманова 200 ва 400 метр масофаларга комплекс усулда сузиш бўйича "Рио-2016" ўйинларининг бир йўла иккита йўлланмага эга бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 июл 18:12:38
Marco 11
Nechta yo'llanma boldi adminlar xabar berilar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг