UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0

17 авг 12:14
Янгиликлар

Дзюдо

Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоевни табриклаймиз!

Бугун Рио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, Халқаро тоифадаги спорт устаси Диёрбек Ўразбоев таваллуд топган кун.

Диёрбек Ўрозбоев 1993 йил 17 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Мураббийлари Жамшид Худойберганов ва Вячеслав Перетейкодан илк дзюдо сабоқларини олган. 

Табрик аввалида Диёрбекнинг халқаро мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари ҳақида маълумот бердик. Айни кез қисқа сатрларда Ўразбоевнинг Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги иштирокига тўхталиб ўтамиз. Иштирокини 1/32 финалдан бошлаган ҳамюртимиз бу босқичда австралиялик Жошуа Катцни мағлубиятга учратди. Иккинчи учрашувида швейцариялик Людовик Шаммартендан устун келди. Чорак финалда эса қозоғистонлик Елдос Сметовга ютқазиб қўйди. Бронза медали учун курашда аввалига бразилиялик Фелипе Китадаини, кейин эса грузиялик Амиран Папинашвилини таслим этди ва Олимпиада совриндорига айланди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, спортчилар Диёрбек Ўразбоевни бугунги унутилмас кун муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 авг 13:04:58
Judo 1
Diyorbek tug'ilgan kun bilan tabriklimiz! Ko'plab g'alabalarni qo'lga kiritib, yurtimiz bayrogini ko'klarga ko'tarib yurishingizga tilakdoshmiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг