UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

06 сен 14:25
Янгиликлар

Дзюдо

Ришод Собиров: “Олдимизга катта вазифалар юкланди”

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида биз спортчилар зиммасига жуда катта вазифалар юкланди, улкан мақсадлар белгилаб берилди.

- Энг аввало юртбошимиз 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш масалаларига тўхталиб ўтдилар, - дея видеоселектор таассуротлари билан ўртоқлашди уч карра олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров. - Мазкур нуфузли мусобақага жуда кам вақт қолди. Шу боис ҳозирда олимпия ўйинларида иштирок этиш учун етарли рейтинг балларини йиққан спортчиларимиз устида жиддий ишлашимиз керак. Уларнинг тажрибасини ошириш учун чет давлатларидан тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда машғулотлар ўтишимиз керак.

2019 йилдан бошлаб 2023 йилгача Президентимиз оммавий спортни ривожлантириш тўғрисида янги қарор тасдиқладилар. Ёшларга кўпроқ эътибор бериш керак. Қачонки ёш спортчиларни қўллаб-қувватласак ва тўғри тарбияласак, шундагина олимпиадада янада яхши натижаларга эришамиз.

Ҳақиқий мутахассис мутараббийларимиз ҳозирги вақтда камчиликни ташкил этади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига келаётган ўз йўналишидаги дзюдоми, боксми ёки бошқа спорт туридан келган мураббийларни тўрт йил давомида ўша федерацияларга боғлаб қўйиш керак. Чунки улар курашмаган, аммо назарий билимларга эга. Уларни амалиётга боғлаб қўйсаккина уларда амалий кўникмалар пайдо бўлади. Шунда ўз вилоятларига бориб ёш болалар билан ишлашга қийналишмайди. Уларда кўникма пайдо бўлади. Японияда ёки Кореяда 3-4 ёшдан спортга келиб тарбияланиб 17-18 ёшдан қўрқмасдан олтин медалга курашадиган бола бўлиб етишади.

Олимпиадага тайёргарлик тўрт йил давомида олиб бориладиган жараён. Тўрт йил давомида федерацияларимиз спортчиларни биринчи таркиб, иккинчи таркиб, 3, 4 ва ҳаттоки бешинчи таркиб спортчиларини ҳам тайёрлаб борамиз. Чунки олимпиадага бир-икки йил вақт қолганда спортчи жароҳат олиши ёки спорт кўрсаткичлари пасайиб кетиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда терма жамоаларимизда спортчилар сонини кўпайтириш керак. Видеоселектор йиғилишида ҳам Президентимиз таъкидлаганидек, вилоятларга, қишлоқларга бориб шароити етмайдиган, лекин ўзи иқтидорли бўлган спортчиларни терма жамоаларга жалб этиш лозим.

Ўзим дзюдочи бўлганим боис кўпроқ ушбу спорт турига тўхталсак, масалан 60 кг вазн тоифасида Шарофиддин Лутфуллаев, Диёрбек Ўрозбоев каби спортчиларимиз устида янада кўпроқ ишлашимиз керак. Негаки, Олимпиадага жуда оз вақт қолди. Шунинг учун рейтинг баллари тўплаган ва Токиога бориш учун реал имкониятга эга спортчиларимизга эътибор бериш зарур.

Шунингдек, видеоселекторда Президентимиз спорт фармакологияси масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратганлари айни муддао бўлди. Спортчиларнинг организми зўриқиш туфайли толиқиб қолмаслиги керак. Ўзим спортчи бўлганман ва буни жуда яхши биламан, тушунаман. Бу борадаги муаммолар қанчалик тез ўз ечимини топса, ўзбек спорти учун шунчалик фойдали бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг