21 июл 15:00
Янгиликлар
Дзюдо, Токио-2020
Ришод Собиров: "Учинчи Олимпиадамда олтин медални қўлга киритмоқчиман"
Дзюдочимиз Ришод Собиров Риога олтин медал учун кетаётганлигини айтиб ўтди.
"Ўйлайманки, тайёргарлигимиз жуда яхши бўлди. Авваламбор, бунинг учун устозларимга миннатдорчилик билдираман. Тўрт йил давомида бизга қўлдан келганича билган услубларини ўргатдилар.
Қолаверса, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбариятига ҳам раҳмат. Рақибларимизни ўрганиб чиқдик. Учинчи Олимпиадамда олтин медални қўлга киритмоқчиман.
Ортимизда халқим, президентим турганини ҳис қилган ҳолда ғалаба қозонишни мақсад қилиб гиламга чиқаман.
Жисмоний ҳолатимиз ҳам бунга тайёр деб ўйлайман", - дейди Пекин-2008 ўйинлари бронза медали соҳиби Ришод Собиров.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар