UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

23 ноя 08:46
Янгиликлар

Кураш

Риштонда ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди + ФОТО

21-22 ноябрь кунлари Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этган мазкур чемпионатда беллашувлар шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.

Белбоғли кураш федерациясининг ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса икки кун давом этган беллашувларда кучлиларни аниқлаб боришди.

Мусобақада ўғил болалар классик усулида 11 та вазнда, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида кураш олиб боришди.

Қуйида ғолиб спортчилар билан танишишингиз мумкин:

Ўғил болалар (классик йўналиш)

27 кг. 1. Муҳаммадқодир Умаралиев (Фарғона), 30 кг. 1. Абдумажит Ҳусанбоев (Андижон), 33 кг. 1. Озодбек Салимов (Фарғона), 36 кг. 1. Улуғбек Раҳмоналиев (Фарғона), 40 кг. 1. Ўткирбек Давлатов (Наманган), 44 кг. 1. Саидислом Саиджалолов (Тошкент в.), 48 кг. 1. Юсуф Турсунов (Наманган), 52 кг. 1. Муҳаммадқодир Каримжонов (Тошкент ш.), 55 кг. 1. Мубошер Собиров (Андижон), 60 кг. 1. Бехруз Иброҳимов (Тошкент в.), +60 кг. 1. Саидахмед Шектибаев (Қорақалпоғистон).

Қизлар (эркин йўналиш)

33 кг. 1. Наимахон Супхоналиева (Фарғона), 36 кг. 1. Мадина Нетбаева (Қорақалпоғистон), 40 кг. 1. Нафисахон Равшанова (Андижон), 44 кг. 1. Орофат Муҳаммадова (Андижон), 48 кг. 1. Диёрахон Ўрозова (Андижон), 52 кг. 1. Элдора Алимбоева (Қорақалпоғистон), +52 кг. 1. Мухлиса Сайфиддинова (Наманган).

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

27 кг. 1. Муҳаммадмубин Неъматжонов (Андижон), 30 кг. 1. Хожакбар Хайруллаев (Фарғона), 33 кг. 1. Жанарис Шинбатиров (Қорақалпоғистон), 36 кг. 1. Асадбек Абдулбоқиев (Наманган), 40 кг. 1. Куанишбай Жуманиязов (Қорақалпоғистон), 44 кг. 1. Ахлиддин Маматкаримов (Андижон), 48 кг. 1. Абдулло Абдужалилов (Андижон), 52 кг. 1. Улуғбек Муҳаммаджонов (Андижон), 55 кг. 1. Озодбек Абдусатторов (Фарғона), 60 кг. 1. Муҳаммадали Нишонов (Фарғона), +60 кг. 1. Муҳаммадюсуф Мўминов (Фарғона). 

Беллашувлар якунига етгач, медалларга эга бўлган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо  совғалар билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг