12 фев 09:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Роберт Истер IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Роберт Истер ўз титулини ҳимоя қилди.
Америкалик 26 ёшли бокчи АҚШда ўтказилган бокс оқшомида Луис Крусга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди.
Истер рақибини икки бор - ўнинчи ва ўн иккинчи раундларда нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Якунда ҳакамлар 119-106, 118-107, 117-108 ҳисобида чемпионнинг ғалабасини таъминлашди.
Ҳавола :
Фикрлар