UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв жуфтлиги ажралиши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0 15:35Конор Макгрегор: "Хайр, PPV! Мен қирол эдим" 0 15:14Ўзбекистон пара каноэ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:53Нурсултон Рўзибоев: "Менда ҳам тил бор" 0 14:32Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди 0 14:11"Мен овчиман, қурбон эмас" - Дю Плесси Чимаевга қарши жанг ҳақида 0 13:50Шара Буллет навбатдаги жангини қачон ўтказиши ҳақида гапирди 0 13:29Анвар Анваров Венгриядаги турнирда бронза медалини қўлга киритди 0

27 июл 15:11
Янгиликлар

Теннис

Рожер Федерер сентябрда Тошкентга келмайди

Дунё тенниси афсонаси Рожер Федерер сентябрь ойида Тошкентга келмайдиган бўлди.

Маълумки, шу йилнинг 16-18 сентябрь кунлари Тошкентда теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати хисобланган Дэвис Кубогининг Жаҳон лигасига чиқиш учун учрашув бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Швейцария терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ғолиб жамоа жаҳон лигаси йўлланмасини қўлга киритади.


Ушбу учрашувда дунёнинг учинчи ракеткаси Рожер Федерер аниқ иштирок этмайди. Кеча Федерер баёнот бериб, жорий йил ҳисобидан бошқа кортга чиқмаслигини маълум қилди. Рожер тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Рио Олимпиадасида ҳам қатнашмайди.


Катта эҳтимол билан дунёнинг бешинчи ракеткаси Стэн Вавринка ҳам Швейцария терма жамоаси таркибида Тошкентга келмайди. Шунда Швейцария терма жамоаси таркибида Марко Кьюдинелли (125), Генри Лаксонсен (162), Янн Марти (375), Адриен Боссел (476), Антони Бельер (534) каби теннисчилар қолади. Айнан мана шу теннисчиларнинг Тошкентдаги учрашувда Швейцария шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бундан аввалги босқич саралаш учрашувида Хитой теннисчиларини Тошкентда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Швейцарияликлар эса жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олгандилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг