UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Париж Олимпиадасининг Ўзбекистондаги трансляция ҳуқуқи харид қилиниш арафасида 0 21:25Шунақаси ҳам бўлар экан. БРИКС ўйинларининг синхрон сузиш баҳсларида бир нафар спортчи иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди! 0 19:10Ҳумоюн Тўхтамуродов Оpen FC билан шартнома тузди + ФОТО 0 18:48Соболенко Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этмайди 0 18:25BoxRec нашри P4P рейтингини янгилади. Исроил Мадримовнинг рақиби ҳали ҳамон етакчи! 0 18:02"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди 0 17:38UFC чемпионлик жангини расман эълон қилди + ПОСТЕР 0 17:16Terra Wortmann Open. Хуберт Гуркачда қийин ғалаба 0 16:45Ўрта вазн тоифасининг келажаги сифатида қаралаётган жангчига рақиб берилди 0 16:16Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум 0 15:43Украинанинг Париж-2024 Олимпиадаси учун таркиби маълум 0 15:20Раоничга 47 та эйс ёрдам берди 0 14:58Тўлқин Қиличев БРИКС ўйинларининг боксчиларимиз учун аҳамияти ҳақида гапирди 0 14:35«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади 0 14:12Қозоғистонлик UFC жангчиси: "Менинг даражам - Топ-5" 0

26 май 14:19
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

“Ролан Гаррос” олдидан: Денис Истомин ушбу мусобақада қандай иштирок этган?

Шу кунларда теннис бўйича «Катта дубулға» мусобақаларидан бири бўлган “Ролан Гаррос” мусобақасини бошланиши арафасида турибмиз.

Кўп йиллардан буён Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб келаётган Денис Истомин хам ушбу мусобақанинг асосий тўрида иштирок этади. Келинг, хамюртимизнинг ушбу мусобақадаги иштироки тарихига бир назар солиб ўтсак.

Денис Истомин "Ролан Гаррос"да 2008 йилдан буён мунтазам иштирок этиб келади. Ўша йили Истомин саралаш баҳсларида иштирок этади ва илк даврада (2008 йилнинг 20 май) австралиялик Жозеф Сирианнига икки сетда 3/6, 3/6 хисобида мағлубиятга учрайди. Шундан сўнг юртимизда ўтказилган Қарши, Бухоро “Челленжер”ларида ғалаба қозонади. Бир нечтасида финал ва ярим финалларгача етиб боради. Бу ғалабалари эвазига кейинги йилни рейтингда “Топ 100”да бошлайди.


2009 йилдан бошлаб АТP мусобақаларида иштирок этишни бошлайди. Ўша йили ''Ролан Гаррос''нинг биринчи даврасида колумбиялик Сантьяго Хиральдони тўрт сетда 6/3, 6/7, 6/3, 7/6 хисобида мағлуб этади. Бироқ, иккинчи босқичда швециялик Робин Содерлингга мағлуб бўлади (4/6, 6/7, 4/6) ва турнирдаги иштирокини якунлайди.

2010 йил дастлабки даврада германиялик Бенжамин Беккерни (7/5,7/5,6/3) мағлуб этади. Иккинчи босқичда австралиялик Лейтон Хьюиттга беш сетлик қийин кечган баҳсда ютқазиб қўяди (6/1,3/6,4/6,6/2,2/6).

2011 йил дастлабки даврадаёқ мағлубият қабул қилиб олади. Италиялик Фабио Фоньинига қарши кечган баҳсда ҳисоб 4/6,2/6,2/6 кўринишига келади.

2012 йил биринчи босқичда россиялик Игорь Куницинни осонлик билан уч сетда 6/2, 6/1, 6/2 хисобларида таслим этган бўлса, иккинчи босқичда шундай осонлик билан тупроқли кортлар қироли Рафаэль Надалга уч сетда 2/6, 2/6, 0/6 ҳисобида мағлуб бўлади, бокс тили билан айтганда нокаутга учрайди.


2013 йилги ''Ролан Гаррос''ни германиялик Флориан Майерга қарши бошлайди ва ҳисоб Истомин фойдасига хал бўлиб турган бир вазиятда, (4/6,6/3,7/5) рақиб учрашувни давом эттира олмаслигини билдиради.   Иккинчи даврада ҳамюртимиз россиялик Николай Давиденкога 4/6, 5/7, 2/6 хисобида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этади.

2014 йилги баҳсларда дастлаб Украина вакили Сергей Стаховскийни 6/3, 6/4, 2/6, 6/3 ҳисобида мағлуб этади. Сўнгра, германиялик Филип Кольшрайберга 3/6, 6/7, 2/6 ҳисобида ютқазади.

2015 йил. Илк босқичдаёқ австралиялик Ник Киргиосга 3/6, 4/6, 3/6 ҳисобларида имкониятни бой беради.


2016 йил ҳам биринчи давраданоқ мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлган. Аргентиналик Хуан Монакога қарши кечган баҳсда 6/3, 4/6, 3/6, 5/7 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Ўтган 2017 йил эса дастлаб АҚШ вакили Эрнесто Эскобедодан 7/6, 6/3, 6/4 ҳисобларида устун келади. Иккинчи даврада эса жанубий кореялик Чон Хёнга 1/6, 6/7, 1/6 ҳисобларида мағлуб бўлган эди.

Тўғри, тупроқли кортлар Истомин учун омадли қоплама ҳисобланмайди. Буни натижалардан ҳам билиб олиш қийин эмас. Юртдошимиз ''Ролан Гаррос''да фаолияти давомида учинчи босқичга ҳам чиқа олмаган. “Катта Дубулға” мусобақаларининг асосий тўрида одатда рейтингда “Топ 100” га кирган теннисчилар қатнаша олади. Истомин хард ва чим кортлардаги яхши натижалари эвазига балансни ушлаб туради ва доимий “Топ 100” теннисчиси ҳисобланади.

Бу йилги қуръа натижалари ҳам Денис учун омадли келди дея олмаймиз. Дастлабки даврада АТPнинг 14, мусобақанинг эса 13-сараланган теннисчиси ҳисобланган испаниялик Роберто Баутиста-Агутга қарши кортга чиқади. Баутиста-Агут кўпчилик испан теннисчилари каби грунт қопламали кортларга мослашган теннисчи ва хамюртимизга ушбу учрашувда осон бўлмайди албатта.


Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
26 май 23:47:52
Tilla bola
Siniy Gaipov

Юлий Арбенин
Россиянин проиграл
сегодня в 20:48

Рахман Гулиев
да
сегодня в 20:48

Джасур Аюпов
Хахах)))
сегодня в 20:51

Юлий Арбенин
несправедливое решение
сегодня в 20:51

Джасур Аюпов
Вообще бой был очень грязным
сегодня в 20:51

Сергей Мосягин
кто выйгал до этого
сегодня в 20:53

Арман Анищенко
   
26 май 23:09:56
Tilla bola
Bek nikli yuzerimiz qani boks kòryapsizmi Sank - Petersburgdagi janglarni onlayn kòrdim 2tasini Shunqor quvib urdi rusni Gaipov rosa kaltakladi nu bermadi klinchga taklif qilip vaqtni òtkazgan rusga berdi naxxu asosiy tarkibni oboradi baribir chesniylik yòqku
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг