10 июн 12:28
Янгиликлар
Теннис
“Ролан Гаррос”. Ўсмирлар ўртасида Хитой Тайпейи вакили чемпион!
“Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги мусобақасида Хитой Тайпейи вакили чемпионлик шохсупасига кўтарилди.
Финал учрашувида 16 ёшли Чун Син Цен аргентиналик 17 ёшли Себастьян Баезга қарши кортга чиқди. Бир соату 20 дақиқа давом этган финалда Осиё вакили 7:6(5), 6:2 ҳисобида зафар қучиб, бош мукофот соҳибига айланди.
Ҳавола :
Фикрлар