UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0

25 май 07:46
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос"да илк коронавирус ҳолати аниқланди, тенничи илк даврада ғалаба қозонганди

Париж шаҳри кортларида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Франция Очиқ чемпионати давом этмоқда.

"Ролан Гаррос" турнирида илк коронавирус ҳолати аниқланди. Чехиялик Мари Бузкованинг иккинчи давра олдидан коронавирусга топширган тести ижобий натижа берган. Бунинг натижасида унинг бельгиялик рақибаси Элизе Мертенс курашсиз учинчи босқичга йўл олди.

"Афсуски, шундай бўлиб қолди. Коронавирусга топширган биринчи таҳлилим ижобий чиқди. Энди яккалик ва жуфтлик учрашувларида иштирок эта олмайман. Парижни бундай сабаб билан тарк этиш жуда аламли. Начора, бу ҳаёт. Ўйлайманки, тез орада яна кортга қайтаман", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Бузкова.

Маълумот учун, Мари Бузкова мусобақанинг биринчи даврасида россиялик Анастасия Гасановани мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
25 май 08:51:51
Mirjalol94
Karanavirus qoldimi endi tovba
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг