UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

23 май 08:40
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

"Ролан Гаррос"нинг бу йилги мукофот жамғармаси қанча? Нигина Абдураимова турнирдаги иштироки орқали мўмайгина пул ишлаб олиши мумкин

28 майдан 11 июнга қадар Париждаги грунт кортларида "Ролан Гаррос" катта дубулға турнири бўлиб ўтади.

Барча асосий йўналишлар орасида Франция Очиқ чемпионати энг катта мукофот жамғармасига эга эмасдир, аммо унинг миқдори ҳали ҳам йирик бўлиб турибди. Бу йил теннисчилар ушбу мусобақадан қанча маош ишлаб олишлари маълум бўлди. Олдинги турнир билан солиштирганда умумий сумма 12,3 фоизга ошган ва 49 600 000 еврони ташкил қилмоқда. Ташкилотчилар ўзларининг асосий вазифаси сифатида теннисчилар ўртасидаги маблағларни тенг тақсимлаш деб билишади. Саралаш турнири иштирокчилари, биринчи босқичда мағлуб бўлганлар ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар учун мукофот пуллари эса оширилди.

Бу йил, шунингдек, аёллар ва эркаклар ўртасидаги яккалик турнирларидаги мукофот пуллари 9,1 фоизга оширилди, биринчи босқичда мағлуб бўлган теннисчилар ўтган йилга нисбатан кўпроқ мукофот пулига эга бўлишади. Бу босқичдаги пул мукофотлари 11 фоиздан 13 фоизга оширилди.




Яккалик баҳсларидаги умумий соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

  • Чемпионлар — 2 300 000 евро (28 567 242 000 сўм)
  • Финалчилар — 1 150 000 евро (14 283 621 000 сўм)
  • Яримфиналчилар — 630 000 евро (7 824 940 200 сўм)
  • Чоракфиналчилар — 400 000 евро (4 968 216 000 сўм)
  • Тўртинчи босқич иштирокчилари — 240 000 евро (2 980 929 600 сўм)
  • Учинчи босқич иштирокчилари — 142 000 евро (1 763 716 680 сўм)
  • Иккинчи босқич иштирокчилари — 97 000 евро (1 204 792 380 сўм)
  • Биринчи босқич иштирокчилари — 69 000 евро (857 017 260 сўм).

Ташкилотчилар уч раунддан иборат саралаш босқичининг мукофот жамғармасига ҳам ўзгариш киритди. Бу босқичда мағлуб бўлган теннисчилар ўтган йилгига қараганда 11,8 фоиз кўпроқ пул олишади.

  • Саралашнинг учинчи босқичида мағлуб бўлган теннисчилар — 34 000 евро (422 298 360 сўм)
  • Саралашнинг иккинчи босқичида мағлуб бўлган теннисчилар — 22 000 евро (273 251 880 сўм)
  • Саралашнинг биринчи босқичида мағлуб бўлган теннисчилар — 16 000 евро (198 728 640 сўм).




  • Эркаклар ва аёллар ўртасидаги жуфтлик мусобақаси мукофот жамғармаси ҳам ўзгаришлардан четда қолмади, эндиликда жуфтлик вакиллари ўтган мавсумга қараганда тўрт фоизга кўпроқ пул ишлаб олишади.

    • Чемпионлар — 590 000 евро (7 328 118 600 сўм)
    • Финалчилар — 295 000 евро (3 664 059 300 сўм)
    • Яримфиналчилар — 148 000 евро (1 838 239 920 сўм)
    • Чоракфиналчилар — 80 000 евро (993 643 200 сўм)
    • Учинчи босқич иштирокчилари — 43 000 евро (534 083 220 сўм)
    • Иккинчи босқич иштирокчилари — 27 000 евро (335 354 580 сўм)
    • Биринчи босқич иштирокчилари — 17 000 евро (211 149 180 сўм).

  • Аралаш жуфтликларда эса маблағлар қуйидагича тақсимланади:

    • Чемпионлар — 122 000 евро (1 515 305 880 сўм)
    • Финалчилар — 61 000 евро (757 652 940 сўм)
    • Яримфиналчилар — 31 000 евро (385 036 740 сўм)
    • Чоракфиналчилар — 17 500 евро (217 359 450 сўм)
    • Иккинчи босқич иштирокчилари — 10 000 евро (124 205 400 сўм)
    • Биринчи босқич иштирокчилари — 5 000 евро (62 102 700 сўм).
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг