UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0

23 авг 12:48
Янгиликлар

Футбол

Роналду, Неймар, Мане, Бенземанинг Ўзбекистонга эҳтимолий ташрифи ёҳуд гуруҳ босқичида жамоаларимизга кимлар рақиблик қилади?

Қуйидаги мақолада жамоаларимизнинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги эҳтимолий рақиблари билан танишиб чиқамиз.

«Навбаҳор» ва ОКМК мухлисларини плей-оффдаги ғалабалар билан табриклаймиз. Энди ОЧЛ 2023/2024 мавсуми гуруҳ босқичида Ўзбекистондан жами 4 жамоа иштирок этади. Улар Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор», Кубок соҳиби «Насаф», вице чемпион «Навбаҳор» ва 4 чи ўрин соҳиби Олмалиқнинг ОКМК клублари. Биласиз, янги мавсумдан ОФК Ўзбекистон учун 2+2 кўринишида квоталар ажратганди. Унга кўра ички чемпионат ғолиби ва Кубок соҳиби тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида қатнашса, қолган икки жамоа плей-оффдан ўтишига тўғри келарди. 

Дастлаб ОКМК саралашнинг илк раундида Омоннинг “Ал Сиб” клубини минимал ҳисобда мағлуб қилди, иккинчи босқичда эса Қатарнинг “Ал Араби” жамоаси худди шу тахлид тиз чўктирилди. «Навбаҳор» рейтинги юқорироқ бўлганлиги боиз тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан иштирокини бошлади. Куни кеча «лочинлар» Қатарнинг “Ал Вакра” клубини драматик тарзда ўтган баҳсда экстра таймларда урилган ягона гол эвазига мағлуб қилишди ва гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Шу тариқа янги мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида юртимизнинг 4 жамоаси иштирок этадиган бўлди.  

ОФК регламентига кўра гуруҳ босқичида жами 40 жамоа иштирок этади. Улар икки ғарбий ва шарқий ҳудудга бўлинган ҳолда таснифланади. Биласиз, Ўзбекистон Ғарбий минтақада жойлашган ва асосан араб жамоалари билан беллашади. Минтақадаги 20 клуб эгаллаган рейтингига кўра саватчаларга ажратилади. Бир саватчадан жой олган жамоалар шунингдек битта мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган клублар гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишмайди. Суперлига чемпиони биринчи саватчадан жой олган бўлса, Кубок соҳиби «Насаф» иккинчи саватчадан ўрин эгаллаган. Саралашдан ўтган ОКМК ва «Навбаҳор» сўнгги тўртинчи саватчадан жой олишди.

Жамоаларимизнинг гуруҳ босқичидаги эҳтимолий рақиблари.

«Пахтакор»


«Насаф»


«Навбаҳор»


ОКМК

Эслатиб ўтаман қуръа ташлаш жараёни эртага 24 август куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг