UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0

17 авг 18:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Россия аёллар кураши терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Қозон шаҳрида Россия спорт курашлари федерациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда икки муҳим масала - катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатини ўтказиш ҳамда Россия аёллар кураши терма жамоасига бош мураббийни тайинлаш кўриб чиқилди. Аслида аёллар кураши бўйича Россия чемпионати май ойида айнан Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб мусобақа кечроқ муддатга қолдирилганди. 

Федерация қарорига кўра, 26-27 сентябрь кунлари аёл курашчилар "Ак Барс" спорт аренасида 10 та вазн тоифасида медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришишади. Ўз вазнларида чемпион бўлган курашчилар декабрь ойида Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлишади.   

Россия аёллар кураши терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида Симеон Штерев таништирилди. Болгариялик мутахассис терма жамоанинг марҳум собиқ бош мураббийи Магомед Алиомаровнинг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётганди. Алиомаров май ойида коронавирус инфекциясидан вафот этганди. Яқинда эса Симеон Штеревнинг ўғли, Болгария терма жамоаси аъзоси Никола Штерев ҳам айнан коронавирус сабаб бу ёруғ оламни тарк этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг