19 июл 19:58
Янгиликлар
Токио-2020
Россияни Олимпиададан четлатиш бўйича якуний қарор жума куни эълон қилинади
Халқаро олимпия қўмитаси Бутунжаҳон антидопинг агентлиги, яъни ВАДА ташкилотининг баёнотига кўра Россия терма жамоасини Рио-2016 Олимпиадасидан четлатиш ёки четлатмаслик бўйича якуний қарорини жума куни эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Канаданинг Торонто шаҳрида ташкил этилган махсус матбуот анжуманида ВАДА ташкилотининг мустақил қўмитаси раҳбари Ричард Макларен россиялик спортчиларнинг допинг билан боғлиқ масаласи юзасидан текширув натижаларини ўқиб эшиттирганди.
Маълумотларга кўра, Маклареннинг бу ҳисоботи Россия терма жамоасининг Рио Олимпиадасидан четлатишига замин яратиши мумкин.
Ҳавола :
Фикрлар