UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0

06 авг 16:18
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти, Сув спорти турлари

РОЗКда "ақлли сув ҳавзаси" барпо этилади

Теглар :  Сузиш
Республика олимпия захиралари коллежида ёш спортчиларни тайёрлаш учун мўлжалланган "ақлли сув ҳавзаси" қурилиши лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Сув ҳавзасини лойиҳалаштиришда замонавий нормативлар эътиборга олинган, сувни тозалайдиган "ақлли" тизимдан фойдаланиш кўзда тутилган. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Чилонзор тумани ҳокимлиги вакиллари, спортчилар ва ўқувчилар иштирок этди. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров ва бошқалар замонавий технологиялар ёш спортчиларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бу технологиялар ёшларга ўз ҳаракатларини аниқ бажариш, мусобақа чоғида зарур стратегияни танлаш, натижаларини яхшилаш имконини беради. 

Айни пайтда Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида спортчиларни олимпия нормативларига мувофиқ тайёрлаш талабларига жавоб берадиган янги спорт-соғломлаштириш комплекси барпо этилмоқда. Бунинг учун Испания ва Даниядан замонавий жиҳозлар келтирилди. Старт тумбалари, байроқ ўрнатиладиган устунлар, зиналар, бассейн туби ва ён деворларини белгилаш мосламалари Халқаро сузиш федерацияси талабларига мос келади. Буларнинг барчаси бўлажак олимпиячиларни замонавий шароитларда тайёрлаш имконини беради. 

Шунингдек, сув ҳавзаси хавфсизлигини таъминлаш ва унинг сувини тозалаш тизимига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ерда замонавий тозалаш ускунаси ва сувни таҳлил қилиш имконини берадиган "ақлли" тизим ўрнатилади. Сув ҳавзаси замонавий иситиш мосламалари билан жиҳозланади ва йил давомида фаолият кўрсатади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг