UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

22 сен 15:46
Янгиликлар

Бошқалар

РСТИАМ мутасаддилари вилоятларда ўрганиш ишларини олиб боришмоқда

Теглар :  РСТИАМ
МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) ҳудудлардаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ишларини ўрганиш бўйича иш бошлади.

Марказ директори Камол Сирожитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб Андижон вилоятида бўлди.

Андижон давлат тиббиёт институтига (АДТИ) ташриф чоғида ушбу муассаса билан спорт тиббиёти таълимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбатда РСТИАМ ва АДТИ ўртасида илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, спорт тиббиёти соҳасида илмий-инновацион ёндашувларни яратиш юзасидан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаш келишувига эришилди.

Шундан сўнг мутасаддилар вилоятдаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг тиббиёт ходимлари, талабалар ва ўқитувчилар иштирокидаги йиғилишда қатнашдилар. Унда РСТИАМ спорт тиббиётини ривожлантириш ва талабаларнинг айни шу соҳада кучли таълим олишига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Кун давомида РСТИАМ вакиллари Андижон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, у ердаги қурилиш ишлари ҳамда тиббиёт бўлими учун ажратилган жой билан танишишди ҳамда унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдиришди. Ишчи гуруҳнинг келгуси ташрифи Фарғона ва Наманган вилоятларига режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг