UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

24 апр 20:41
Янгиликлар

Теннис

Рублёв Новак Жоковични ўз уйидаги турнир финалида мағлуб этди

Бир ҳафта давомида Сербиянинг Белград шаҳри теннис бўйича ATP таснифига кирувчи Serbia Open турнирига мезбонлик қилди.

Бироз аввал турнирнинг финал учрашуви якунланди. Бош соврин учун кечган баҳсда сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович АТР рейтингида 8-ўринни эгаллаб турган россиялик Андрей Рублёвга қарши кортга чиқди. 

Икки соату 29 дақиқа давом этган учрашувда чемпионлик тақдири уч сет натижасига кўра ҳал бўлди. Биринчи сетда Рублёв рақибига 2 та геймни бой бериб, 6/2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда эса теннисчилар тай-брекка мурожаат қилишди. Лотереяда омад мезбон теннисчига кулиб боқди - 7/6 (7/4). 

Ҳал қилувчи учинчи сетда Андрей Новакка ўзининг бирорта геймини ютқазмади ва аксинча, рақибининг 3 та геймини ютиб олди - 6/0. Рублёв жаҳоннинг биринчи ракеткасини ўз уйидаги турнирда мағлуб этиб, фаолиятидаги 11-унвонини қўлга киритди.  

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб эса тенглашди – 1:1. Serbia Open чемпионлиги учун Рублёв 250 рейтинг очкоси ва 81 310 евро мукофот пулига эга бўлади. Жокович эса 150 очко ва 47 430 евро олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг