UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

17 июн 10:57
Янгиликлар

Оғир атлетика

Руслан Нуриддинов: "Оғир атлетикани Олимпиададан олиб ташлаш? Бу биринчи маротаба бўлаётган гап эмас!"

Бундан бир неча куни олдин Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах оғир атлетикани Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилганди.


Рио Олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов Бахнинг ушбу баёнотига ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Бу биринчи маротаба эмас. Умид қиламанки, охирги маротаба ҳам эмас. Чунки, спортнинг ушбу тури Олимпиадада азалдан бор. Агар оғир атлетика Олимпиададан чиқиб кетадиган бўлса, жуда нотўғри бўлади.

Аввалроқ, курашни ҳам Олимпиададан чиқариб ташаланди деган гап пайдо бўлганди. Аниқки, мухлислар бунга қарши бўладилар.

Бах бундай гапларни иккинчи ёки учинчи маротаба айтмоқда.

Лекин, тан олиш керакки, оғир атлетика ҳам, кураш ҳам кўп мухлисларини йўқотган. Бутун дунё фақат футбол билан яшай олмайди. Тўғри, футболни барча севади. Аммо, бошқа спорт турлари ҳам бор", - дейди Олимпиада чемпиони Руслан Нуриддинов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг