UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Зверев 6 йилдан сўнг яна Майами "Мастерс" 1/2 финалида кортга чиқади 0 11:47Волков Павлович билан жанг анонси ҳақида: "Ака-укаларни уриштирмоқчи" 0 11:25Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди 0 11:04Боксчимизни Элистада нокаутга учратишди 0 10:43Miami Open. Қозоғистонлик теннис маликаси бу йил ҳам финалда ўйнайди 0 10:21Сабриэль Матиаснинг чемпионлик ҳимоя жанги расман тасдиқланди! Рақиб енгилмас боксчи! 0 10:00Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга келди 0 09:39Бугун Туркиядаги "Катта Дубулға"да 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 09:18Карлос Алькарасни Майамидаги "Мастерс"дан чиқариб юборишди 0 08:51Жорж Сен-Пьер фаолиятини якунлаш сабабини айтди 0 08:30Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади 0 08:05Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди 2 20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0

16 авг 10:54
Янгиликлар

Оғир атлетика, Токио-2020

Руслан Нурудинов: “Бу Ўзбекистоннинг ғалабасидир”

Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика бўйича ўтказилаётган мусобақаларида ҳамюртимиз Руслан Нурудинов қўлга киритган оламшумул ғалабаси билан нафақат юртдошларимизнинг, балки спорт иншоатига ташриф буюрган турли миллат вакилларининг ҳам ёқимтойига айланди.

Айниқса, полвонимиз силтаб кўтариш машқида 237 кг. тошни кўтариб, Олимпиада ўйинларининг олтин медали билан бирга Олимпия ўйинларининг рекордини ҳам янгилаганда зал ларзага келди. Барча-барча Русланни тарихий ғалаба билан олқишлай бошлашди. 

“Жуда ҳаяжондаман. Қалбимда кечаётган ҳис туйғуларни икки оғиз сўз билан таърифлаб беролмайман. Бу барча юртдошларимиз ғалабасидир. Фурсатдан фойдаланиб Давлатимиз ва хукуматимиз раҳбариятига, мени бугун бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаган барча-барчага самимий миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман”, дейди Руслан Нурудинов.

“Бугун Руслан Нурудинов қайд этган натижани ҳақиқий мўжизага қиёслаш мумкин, - дейди Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аян. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда спорт қай даражада тараққий этиб бораётганлигининг ёрқин исботидир. Очиғи, Рио ўйинларида юртдошларингиз томонидан қайд этилаётган натижалар ҳар қанча тахсинга сазовор. Олимпиада ўйинларида бундай натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман ва юртингизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида бевосита Давлатингиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ишларга қойил қолиш керак. Бунинг самараси бугун Олимпия ўйинларида ҳам яққол қўзга ташланмоқда. Шуни ишонч билан айта оламанки, Олимпиада ўйинларининг навбатдаги кунларида ҳам Ўзбекистон спортчилари нималарга қодирликларини бир неча бор исботлайдилар ва Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларингиз сафи янада кенгаяди”.

Шавкат Жалилов, Анвар Ильясов

Рио-де-Жанейро шаҳридан тайёрланди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 авг 11:06:49
Фэрганец
qoil RUSLANga Galaba muborak bolsin !! Yurtimiz Faxri !
   
16 авг 11:00:50
Fasli BAHOR
SPORTCHILARIMIZGA ULKAN ZAFARLAR TILAYMAN!
RUSLAN VA IVANGA KATTAKON RAHMAT! OTA ONASIGA RAHMAT!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг