UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

13 июл 17:17
Янгиликлар

Спорт курашлари

Рустам Ассакаловни табриклаймиз!

Бугун тажрибали юнон-рим курашчимиз, жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Рустам Ассакалов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Рустам Ассакалов 1984 йил 13 июль куни дунёга келган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. "Динамо" клуби аъзоси. Мураббийлари - Владимир Холодаев, Камил Фаткуллин, Равшан Рўзиқулов. 

Ассакалов 2015 йил АҚШнинг Лас-Вегас, 2019 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатларининг мос равишда кумуш ва бронза медаллари соҳиби ҳисобланади. У 2014 йилги Инчеондаги Осиё ўйинларида чемпионлик шохсупасига кўтарилган. 2018 йил Жакартада ўтган Осиё ўйинларида кумуш медаль билан тақдирланган. 

Бугунги кун қаҳрамони 2013 йил Нью-Дели, 2015 йилда Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган. У шунингдек, Осиё чемпионатларининг икки карра кумуш ҳамда бронза медалларига ҳам эга чиққан. 2017 йил Бокудаги Ислом Бирдамлик ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлган. Ўтган йилги жаҳон чемпионатида Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Рустам Ассакаловни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг