UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07WBC Мужибилло Турсунов ҳамда Аюбхон Бахтиёров иштирокидаги жангларни эълон қилди 0 13:40Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин 0 13:08Мераб Двалишвили О'Мэлли билан реванш жангига икки ҳафта қолганида жароҳат олди (ВИДЕО) 0 12:43Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум бўлди 0 12:18Одилхоннинг боксдаги дебют жанги учун рақиби ўзгарди 0 11:55Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум 0 11:3435 яшар Тофиқ Мусаев ниҳоят UFC'га ўтди. Унинг дебют жангидаги рақиби Миктибек Оралбай бўлади 0 11:02ISU фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасидаги гран-при учун Ўзбекистонга тўртта йўналишда жами 9 та йўлланма ажратди 0 10:38Thailand Open. Илк кунда уч нафар чарм-қўлқоп усталаримиз баҳсларга киришади 0 10:10Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда 0 09:49Элдорбек Усмонов Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатди 0 09:28Octagon 73: Ҳамюртларимиз ҳисобида битта ғалаба ва битта мағлубият 0 09:07Tashkent Cadet and Junior Asian Cup. Ўсмирларимиз 38 та медаль билан мутлақ пешқадам + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:46А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди 0 08:25Енгилмас Мовсар Евлоевнинг рақиби тасдиқланди – жанг 5 раундга мўлжалланган! 0

19 окт 11:21
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов 1-турдан сўнг 2-ўринда боряпти

Хабар берганимиздек, кеча куннинг иккинчи ярмида пойтахтимизда яна бир нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири бошланди.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда дунё тан олган тўрт нафар гроссмейстер иштирок этяпти.

Озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров 2013 йили блиц йўналишида жаҳон чемпиони бўлган. Исроиллик Борис Гельфанд 2009 йилда Жаҳон Кубоги соҳибига айланган. Украиналик Руслан Пономарев 2002-2003 йилларда жаҳон чемпионлигига эришган. Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов эса 17-жаҳон чемпиони хисобланади.

Кеча шахматчилар учтадан учрашув ўтказишди. Ўтказилган олтита партиядан фақат биттасида ғолиб аниқланди. Қолган бешта партияда кучлар тенг келди. Шахрияр Мамадияров битта ғалаба ва иккита дуранг билан биринчи кунги баҳслардан сўнг 2 очко билан пешқадамлик қиляпти.


РустамҚосимжоновэсауччалапартиядаҳамдуранггаэришди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. У аввалига Руслан Пономарев, кейин Шахрияр Мамадияров ва сўнгги баҳсда Борис Гельфанд билан билан дуранг ўйнади.

Бугун шахматчилар яна учтадан учрашувда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Рустам Қосимжонов бугун илк учрашувда Руслан Пономаревга қарши оқ доналарда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этади. Ғолиб гроссмейстер 20 минг долларга эга бўлади.

1-тур натижалари:

Пономарев - Қосимжонов 0,5:0,5

Гельфанд - Мамадияров 0-1

Гельфанд - Пономарев 0,5:0,5

Мамадияров - Қосимжонов 0,5:0,5

Пономарев - Мамадияров 0,5:0,5

Қосимжонов - Гельфанд 0,5:0,5

1-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат: 1. Мамадьияров, 2 очко; 2-3 Қосимжонов, Пономарев, 1,5 очкодан; 4.Гельфанд, 1 очко

Бугун ўтказиладиган 2-тур жуфтликлари:

Қосимжонов - Пономарев

Мамадияров - Гельфанд

Пономарев - Гельфанд

Қосимжонов - Мамадияров

Мамадияров - Пономарев

Гельфанд - Қосимжонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг