UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Дрикус Дю Плесси октагонга қайтиш муддатини айтди 0 08:32Арман Царукян 10 январь куни собиқ PFL жангчисига қарши баҳс олиб боради + ПОСТЕР 0 08:11Нереснинг дубли "Наполи"га Италия Суперкубогини тақдим этди 0 07:50Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди, у ҳинд боксчисига қарши рингга чиқади + ПОСТЕР 0 07:29Адҳамжон Эргашев ва Муниса Одилова Қатарда шоҳсупага кўтарилди 0 07:08Таэквондочиларимиз йилни Жаҳон рейтинги пешқадамлари сифатида якунлашмоқда 0 19:02Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт 0 18:41Топурия Арман Царукян манзилига "тош отди": "У ички кийимини алмаштирсин!" 0 18:22IBA Халоков - Шумков жанги бўйича якуний қарорни маълум қилди 0 18:20"Бу унга чўққида қолиш имконини берди" — Собиқ UFC чемпиони Хабибнинг устунлиги сирини айтди 0 17:59WTA рейтинги янгиланди. Олти нафар теннис маликамиз юқорилади, "легионерлар" ўз ўрнида! 0 17:38Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади? 0 17:17Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди 0 16:56Муин Гафуровнинг UFC'даги кейинги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 0 16:35ATP рейтинги янгиланди. Топ-10 ўзгаришсиз. Теннисчиларимизда нима гап? 0

20 июн 16:51
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов Евро-Осиё турнирида 12-ўринни эгаллади

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахмат бўйича Евро-Осиё турнири якунланди. Икки кунлик нуфузли мусобақа блиц йўналиши бўйича ўтказилди.

Унда жами 104 нафар спортчи иштирок этди. Уларнинг 62 нафари гроссмейтерлардир. Йигирма икки партиядан иборат турнирда юртимизнинг  кўзга кўринган вакиллари ҳам иштирок этишди.

Улар орасида Рустам Қосимжонов, Жаҳонгир Воҳидов, Тоҳир Воҳидов каби етакчи спортчиларимизни таъкидлаш ўринли. Швейцарча тизимда ўтказилган турнир якунида тожикистонлик Фаррух Аманотов 16 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра бош совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, у дунё рейтингида етакчилар сафида бораётган озарбойжонлик Шахриёр Мамадиёровни икки бор мағлуб этди. Шунча очко жамғарган россиялик гроссмейстер Ян Непомняший эса иккинчи ўринни банд этди. Пешқадамлардан ярим очко ортда қолган грузиялик Баадур Жобава кучли учликка якун ясади.

Вакилларимиз орасида энг яхши натижани 14 очко жамғарган Рустам Қосимжонов қайд этди – 12-ўрин. Бу борада Руслан Пономарёв, Рауф Мамедов, Шахриёр Мамадиёров, Ван Хао, Александр Гиришук каби жаҳоннинг етакчи гроссмейстерлари янада қуйи ўринлардан жой олишди.

Мусобақа ғолибига 30 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига эса 20  минг доллар тақдим этилди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг