UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0 17:37ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди 0 17:16Францияда Олимпиада-2024 вақтида теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир хибсга олинди 0 16:55Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. У бу сафар ММАда жанг қилмайди 0 16:34Тошкентда мамлакат чемпионати давом этмоқда: соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади 0 16:27Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди? 0 16:06Жозе Альдо Макгрегор - Чендлер жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0

18 окт 18:40
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов учинчи партияда ҳам дуранг ўйнади, ҳозирча Мамадияров пешқадам

Хабар берганимиздек, бугун куннинг иккинчи ярмида пойтахтимизда яна бир нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири бошланди.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда дунё тан олган тўрт нафар гроссмейстер иштирок этяпти.

Озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров 2013 йили блиц йўналишида жаҳон чемпиони бўлган. Исроиллик Борис Гельфанд 2009 йилда Жаҳон Кубоги соҳибига айланган. Украиналик Руслан Пономарев 2002-2003 йилларда жаҳон чемпионлигига эришган. Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов эса 17-жаҳон чемпиони хисобланади.

Бугун шахматчилар учтадан учрашув ўтказишди. Ўтказилган олтита партиядан фақат биттасида ғолиб аниқланди. Қолган бешта партияда кучлар тенг келди. Шахрияр Мамадияров битта ғалаба ва иккита дуранг билан биринчи кунги баҳслардан сўнг пешқадамлик қиляпти.

Рустам Қосимжонов эса уччала партияда ҳам дурангга эришди. У аввалига Руслан Пономарев, кейин Шахрияр Мамадияров ва сўнгги баҳсда Борис Гельфанд билан билан дуранг ўйнади.

Маълумот учун, Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этади. Ғолиб гроссмейстер 20 минг долларга эга бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг