UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

28 ноя 19:51
Янгиликлар

Бошқалар

Рустам Шоабдураҳмонов: “Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим”

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида федерациялар ва уларга бириктирилган масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, баъзи федерацияларнинг моддий-техник базаси ва спортчиларнинг шуғулланидиган жойлари талаб даражасида эмаслиги ҳақида кескин фикрлар ҳам билдириб ўтилди.

Давлатимиз Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарликни қўллаб-қувватламоқда ва бу борада катта маблағ ажратмоқда. МОҚдан тортиб, ҳар бир федерацияга масъул ташкилотлар бириктириб берилган. Лекин ҳамма федерацияда ҳам спортчилар учун яхши шароит яратиб берилмаган, ҳамма ҳам спортчиларнинг оиласидан, ижтимоий аҳволидан хабар олмаяпти. Ўқув-йиғин машғулотларини молиялаштиришда муаммо бўлмаяпти дегани исталган жойга бориб, хоҳлаганча айланиб келишни англатмайди. Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув давомида келаси йил Олимпиадагача бўлган давр мобайнида федерацияларни молиялаштириш учун кетадиган сарф-ҳаражатлар сметасини қайта кўриб чиқиш ва уни мукаммаллаштириш бўйича муҳокама олиб борилди. Шунингдек, МОҚ раҳбари федерацияларга бириктирилган мутасаддиларга спортчиларнинг машғулотларини, шароитларини янада чуқурроқ ўрганиш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг