UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

12 фев 16:25
Янгиликлар

Рустам Шоабдураҳмонов допинг ва ўзбек спортчилари ҳақида гапирди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида XXXVI Бош Ассамблеяси ўз якунига етгач, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов барча федерация раҳбарияти билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Учрашув айни пайтда бутун дунё спортида асосий мавзулардан бири бўлган анти-допинг масаласига қаратилди.

Унда МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, барча спорт федерациясилари раҳбарияти ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди. 

Айни пайтда допинг билан боғлиқ масала бутун жаҳон спортида асосий мавзулардан бири бўлиб турибди. Шу ўринда Халқаро анти-допинг агентлиги (WADA) таъқиқлаган препаратлардан сақланишга эътиборингизни қаратишингизни сўраб қоламан. Бу борада муҳтарам Президентимиз ўтган йилнинг 4 сентябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам алоҳида огоҳлантириб ўтган эдилар. Ҳозирда оғир атлетика федерацияси биринчи бўлиб ички чемпионатида допинг таҳлилларини олиш бўйича ташаббус билан чиқди ва биз буни қўллаб-қувватладик. WADA таъқиқлаган дори воситаларини спортчиларимизга бериб, қўпол қилиб айтганда, мамлакатимизнинг имиджига путур етказманглар”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида, шунингдек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) билан ишлаш, атлетларга берилаётган фармакологик воситаларнинг таркибини доимо назорат қилиб бориш масалаларига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг